Садир Жапаров Қамбарота-1 ГЕСи қурилиşи бир-икки йил иçида боşланиşини айтди
Қамбарота-1 ГЕСи Норин дарёсида қурилиşи режалаşтирилган. Лойиҳа Қирğизистон, Öзбекистон ва Қозоğистон томонидан амалга оşирилмоқда.

Садир Жапаров Қамбарота-1 ГЕСи қурилиши бир-икки йил ичида бошланишини айтди
Қирғизистонда Қамбарота-1 ГЕСи қурилиши 2027 ёки 2028-йилда бошланиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат президенти Садир Жапаров Жалолобод вилоятининг Тўшкўмир ва Қоракўл шаҳарлари аҳолиси билан учрашувда маълум қилди.
Мулоқот чоғида у Қамбарота ГЕСи қурилиши ҳақида сўз юритар экан, мазкур лойиҳа мамлакат учун катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Садир Жапаровнинг сўзларига кўра, ГЕС қурилиши яқин йилларда бошланиши мумкин.
«Қамбарота-1 бўйича тайёргарлик ишлари якунланди. Худо хоҳласа, келаси 2027 ёки 2028-йилда қурилишни бошлаймиз ва беш-олти йил ичида қуриб битказамиз», - деди у.
Қамбарота-1 ГЕСи Норин дарёсида қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон томонидан амалга оширилмоқда. ГЕС қуриб битказилгач, йилига 6 млрд киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда.
Унинг қиймати 4,2 млрд доллар деб баҳоланган.

