Россиянинг уçта нефт заводи бир кунда ҳужумга уçради
Россия боş вазири öринбосари Александр Новак Украина 30-октабр куни уçта нефтни қайта иşлаş заводи ва битта газ-кимё мажмуасига ҳужум қилганини билдирди. Унинг айтиşиçа, корхоналардан бирига жиддий бöлмаган зарар етган.

Россиядаги учта нефт заводи бир кунда ҳужумга учради
Новак қайси заводлар ҳужумга учраганини ошкор қилмаган. У нефтни қайта ишлаш корхоналарига зарбалар маълум танаффусдан сўнг яна бошланганини айтган.
«Бир муддат танаффус бўлди, бугун эса нефт заводларига ҳужумлар қайта бошланди», - деган Россия бош вазири ўринбосари.
Аввалроқ Астра нашри ва Украинанинг мониторинг каналлари гувоҳларга таяниб, Самара вилоятидаги Новокуйбишевск нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилганини хабар қилган эди. ДВ маълумотига кўра, корхона Россия армияси учун реактив ёқилғи ҳам ишлаб чиқаради.
Новокуйбишевск аҳолиси ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш бўлмаганидан шикоят қилган. Гувоҳларнинг айтишича, Самара вилояти губернатори Вячеслав Федорищевнинг огоҳлантириши ҳужум бошланганидан қарийб икки соат ўтиб пайдо бўлган.
ДВ хабари эълон қилинган пайтда Украина томони мазкур зарбаларга расмий изоҳ бермаган.
Новокуйбишевск заводи «Роснефт»нинг Самарадаги корхоналари гуруҳига киради. Унинг йиллик қайта ишлаш қуввати қарийб 8,8 миллион тонна нефтни ташкил этади. Корхонада 20 дан ортиқ турдаги нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Завод аввал ҳам ҳужумларга учраган. Астра ёзишича, 2026-йил апрелидаги зарбалар оқибатида нефтни бирламчи қайта ишлашга мўлжалланган иккита қурилма фаолияти вақтинча тўхтатилган.

