Дунё

Ярославл НҚЗ ёнилғи жўнатишни тўхтатди - Реутерс

Россиянинг Ярославл шаҳридаги “Славнефт-Ярославнефтеоргсинтез” (ЯНОС) заводи дронлар ҳужумидан кейин хом нефтни қайта ишлашни тўхтатди. Ҳужум оқибатида корхона қувватининг қарийб 40 фоизини таъминловчи асосий қурилмалардан бири шикастланган.

Ярославлдаги НҚЗ ёнилғи жўнатишни тўхтатди — Реутерс

Реутерс агентлиги тармоқдаги тўртта манбага таянган ҳолда хабар беришича, 17-сентабр куни Ярославлдаги ЯНОС нефтни қайта ишлаш заводи хом нефтни қайта ишлашни тўхтатган.

Бунга заводга уюштирилган дрон ҳужуми натижасида АВТ-3 бирламчи нефтни қайта ишлаш қурилмаси шикастлангани сабаб бўлган. Унинг қуввати суткасига 17,1 минг тоннани ташкил этади ва бу корхонанинг умумий қайта ишлаш қувватининг тахминан 40 фоизига тенг.

Ярославл вилояти губернатори Михаил Евраев заводда шикастланиш ва ёнғин юз берганини билдирган. Ёнғинни ўчириш бир неча соат давом этган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Заводдаги яна бир асосий қурилма — АВТ-4 ҳам 28-августдаги аввалги дрон ҳужумидан кейин таъмирланаётган эди. У корхона қувватининг 33 фоизини таъминлайди. Шу тариқа, заводнинг умумий қувватининг катта қисмини ташкил этувчи икки асосий қурилма бир вақтнинг ўзида ишламай қолган.

Реутерс манбаларига кўра, ҳужумдан сўнг Ярославл заводида ишлаб чиқарилган ёқилғи Россия ички товар биржасида сотувга чиқарилмаган.

ЯНОС Россиядаги йирик нефтни қайта ишлаш корхоналаридан бири ҳисобланади. Унинг лойиҳавий қуввати йилига 15 млн тонна ёки суткасига қарийб 300 минг баррел нефтни ташкил қилади. 2024-йилда завод 14,9 млн тонна нефтни қайта ишлаган, жумладан, 2,6 млн тонна бензин ва 4 млн тонна дизел ёнилғиси ишлаб чиқарган.

Корхона Москва вилоятини ҳам ёнилғи билан таъминлаб келган.

Сентабр ойида бу Россиянинг мазкур қисмида дрон ҳужумлари оқибатида ишини тўхтатган иккинчи йирик нефтни қайта ишлаш заводи бўлди. ДВ маълумотига кўра, 6-сентабрдан Рязандаги НҚЗ ҳам ёнилғи жўнатишни тўхтатган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.