Россиянинг Çернихивга зарбасида 15 ёşли икки қиз ҳалок бöлди
Украина расмийларига кöра, Россиянинг 29-октабр куни Çернихив марказига берган зарбасида 15 ёşли икки қиз ҳалок бöлди, камида 25 киşи жароҳатланди. Şу куни Днипродаги темирйöл вокзалига дрон ҳужуми оқибатида яна камида 14 киşи ҳаётдан кöз юмди. Кременçуг ва Киевда ҳам қурбонлар қайд этилди.

Россиянинг Çернихивга уюштирган зарбасида 15 ёшли икки қиз ҳалок бўлди. ДВ нашрининг ёзишича, Çернихив марказига «Бандерол» (С8000) ўқ-дориси билан зарба берилган. У қанотли ракета ва реактив ҳужумкор дрон хусусиятларини бирлаштирган кичик ўлчамли қурол сифатида таърифланган.
Çернихив вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Вяçеслав Çауснинг маълум қилишича, жароҳатланганлар орасида тўрт нафар бола бор. Улар — 10 ойлик чақалоқ қиз, 10 ёшли қиз ҳамда 16 ва 17 ёшли ўғил болалар.
«Икки бола — ака-сингил оғир аҳволда. Ҳозир жами саккиз киши шифохоналарда. Қолганларга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган ёки улар амбулатор даволанмоқда», — деб ёзган Çаус Телеграмъда.
Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати зарба оддий кўчага берилгани, уйлар, дўконлар ва автомобиллар шикастланганини билдирган. Хизмат баёнотида ҳужумнинг «ҳеч қандай ҳарбий маъноси йўқ»лиги таъкидланган.
Çернихивда 30-октабр мотам куни деб эълон қилинган.
29-октабр куни Днипро шаҳридаги темирйўл вокзали ҳам дрон ҳужумига учраган. Зарба оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган, яна 14 киши жароҳатланган.
Украина қутқарув хизматининг маълумотларига кўра, шу куни Кременçугга берилган зарбада уч киши ҳаётдан кўз юмган, яна 25 киши жабрланган.
Запорижжяда эса 41 ва 66 ёшли икки эркак жароҳатланган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Фавқулодда вазиятлар хизмати ҳужумлар оқибатида тўртта енгил автомобил ва очиқ майдонда ёнғин чиққанини билдирган. Шунингдек, омбор биноси, тўртта автомобил ва тўртта автобус шикастлангани хабар қилинган.
29-октабр оқшомида Харкивнинг Слободск туманига ҳам зарба берилган. Қутқарувчиларнинг маълум қилишича, портлашдан кейин ишлаб чиқариш биноси ва унга туташ ҳудудда ёнғин чиққан. Ёнғиннинг умумий майдони 400 квадрат метрни ташкил этган.
Бошқа бир жойда турли материаллар қолдиқлари 80 квадрат метр майдонда ёнган. Иккита юк автомобили ҳам шикастланган. Ишлаб чиқариш биносида айнан нима сақлангани ва ёнғиннинг аниқ сабаби очиқланмаган. Харкив мери Игор Терехов туманга «Бандерол» ўқ-дориси билан зарба берилганини маълум қилган.
Киев мери Виталий Клиçконинг билдиришича, 29-октабр кечқурун пойтахтга баллистик ракета билан ҳужум қилинган. Дарница туманидаги омбор биноларига зарба тегиб, ёнғин чиққан.

