Иқтисодиёт

Россиядан Ўзбекистонга 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқиш чекланди

Россияда нақд Россия рублини Ўзбекистонга олиб чиқишга янги чекловлар жорий этилди. Тегишли фармонни Россия президенти Владимир Путин имзолади. Ҳужжатга кўра, жисмоний шахсларга Россиядан Ўзбекистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига 1 миллион рублдан ортиқ миқдордаги нақд рублни олиб чиқиш тақиқланади. Белгиланган чеклов бузилган тақдирда, 1 миллион рублдан ортиқ бўлган сумма мусодара қилинади. […]

Россиядан Ўзбекистонга 1 миллион рублдан ортиқ нақд рубль олиб чиқиш чекланди

Россияда Ўзбекистонга нақд Россия рублини олиб чиқишга янги чекловлар жорий этилди. Тегишли фармонни Россия президенти Владимир Путин имзолади.

Ҳужжатга кўра, жисмоний шахсларга Россиядан Ўзбекистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига 1 миллион рублдан ортиқ миқдордаги нақд рублни олиб чиқиш тақиқланади.

Агар белгиланган чеклов бузилса, 1 миллион рублдан ортиқ бўлган сумма мусодара қилинади.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун қоидалар янада қаттиқроқ: уларга суммасидан қатъи назар, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Тожикистонга нақд Россия рублини олиб чиқиш тақиқланади.

Шу билан бирга, фармонда бир қатор истиснолар назарда тутилган. Хусусан, жисмоний шахслар ҳукумат томонидан белгиланган халқаро аэропортлар орқали, агар олиб чиқилаётган барча сумма ҳисобварақдан ёки омонатдан ечиб олинганини тасдиқловчи банк ҳужжатлари ёки назарда тутилган бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлса, 1 миллион рублдан ортиқ маблағни олиб чиқишлари мумкин бўлади.

Халқаро ташувлар билан шуғулланувчи ташкилотлар учун, шунингдек, Россия дипломатик ва консуллик ваколатхоналари ҳамда бошқа хорижий ваколатхоналари фаолияти учун зарур бўлган пул маблағларини олиб чиқиш учун алоҳида истиснолар белгиланган.

Фармон 2026 йил 29 сентябрдан кучга кирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.