Маҳаллий

Россиядан 10 кунда 96 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилди

Россиядан 10 кунда 96 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилди

Ўзбекистонга 10 кун ичида Россиядан 96 415 нафар фуқаро қайтарилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги маълум қилди.

Билдирилишича, 25-августдан 5-сентябрга қадар олиб келинган фуқароларнинг 54 885 нафари бевосита Россиядан, 41 530 нафари эса Қозоғистон орқали қайтарилган.

Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ўзбекистонликлардан мурожаатлар 24/7 тартибида қабул қилиниб, ҳуқуқий ва меҳнат масалаларидан бошлаб, оғир вазиятга тушиб қолганларга кўмаклашиш, ишсиз қолганларга бошқа иш имкониятларини таклиф этиш ҳамда ватанга қайтишни истаганларга ёрдам беришгача бўлган масалалар индивидуал тарзда кўриб чиқилмоқда.

10 кун давомида ушбу давлатдаги фуқаролардан 6 413 та мурожаат келиб тушган. 5,5 мингга яқин фуқарога амалий ёрдам кўрсатилган. 2681 нафар фуқарога юридик ёрдам берилган, 726 нафар фуқарога қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилган, 272 нафар фуқаронинг ишга жойлашишига кўмаклашилган. Шунингдек, шу муддатда 59 нафар фуқарога моддий ёрдам берилган, 31 нафар фуқаро фойдасига иш ҳақи қарздорлиги ундириб берилган, 29 та бошқа ёрдам кўрсатилган.

Россиядаги 20 та йирик иш берувчи билан музокаралар ўтказилиб, 2,5 мингтадан ортиқ бўш иш ўрни ташкил этилган.

Ўзбекистонга 7 ойда хорижда мураккаб вазиятга тушиб қолган 2 888 нафар фуқаро қайтарилганди. Июл ойининг ўзида Россиядан қарийб 600 нафар ўзбекистонлик олиб келинганди. Миграция агентлиги ватанга қайтишда молиявий ёки бошқа жиддий қийинчиликка дуч келган ўзбекистонликларни ёрдам сўрашни кечиктирмасликка чақирганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.