Россиядаги хавфли инфекция билан боғлиқ вазият фонида Ўзбекистон санитария назоратини кучайтирди
Ўзбекистон Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли инфекция тарқалгани ҳақидаги хабарлар фонида санитария-эпидемиология хизматларининг тайёргарлигини кучайтирди. Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик қўмитаси вазият ривожини кузатиб бормоқда ва ўта хавфли инфекциялар кириб келиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрмоқда. Фуқароларга расмий манбалардан олинган маълумотларга таяниш тавсия этилади. Иркутск вилоятида 1 октябрдан бошлаб Шелехов туман шифохонасида карантин жорий этилди […]

Ўзбекистон Россиядаги хавфли инфекция билан боғлиқ вазият фонида санитария назоратини кучайтирди
Ўзбекистон Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли инфекция аниқлангани ҳақидаги хабарлардан сўнг санитария-эпидемиология хизматларининг тайёргарлигини оширди.
Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик қўмитаси вазият ривожини кузатиб бормоқда ва ўта хавфли инфекцияларнинг кириб келиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрмоқда. Фуқароларга расмий манбалардан олинган маълумотларга таяниш тавсия этилади.
Иркутск вилоятида 1 октябрдан бошлаб Шелехов туман шифохонасида ўта хавфли инфекцияга шубҳа қилинган ҳолат аниқланганидан кейин карантин жорий этилди. Мулоқотда бўлган шахслар тиббий назоратга олинган, шу билан бирга, минтақавий расмийларнинг маълумотларига кўра, уларда касалликнинг клиник белгилари аниқланмаган, лаборатория тадқиқотлари натижалари эса салбий чиққан.
Бундан аввал бир қатор ОАВ беморнинг ўлимига ўпка ўлати (чума) сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Россия расмийлари ушбу хабар эълон қилинган вақтда инфекция номини расман маълум қилмаган, шу боис бу хабарларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш лозим.
Вазият санитария хизматлари назоратида қолмоқда.

