Иқтисодиёт

Россияда хавфсизлик бўйича янги тартиб: ўзбек бизнеси учун ҳуқуқий жиҳатлар

Россия президенти Владимир Путин 24-август куни мамлакатдаги критик инфратузилма обьектлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги фармон имзолади. Ҳужжат айрим ҳолларда хавфсизлик талабларини бажармаган хўжалик юритувчи субьектларнинг Россиядаги мол-мулки ва мулкий ҳуқуқларини вақтинчалик давлат бошқарувига беришни назарда тутади. Бу қоида Россиядаги ўзбек бизнесларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкинми?

Россияда хавфсизлик бўйича янги тартиб: ўзбек бизнеси учун ҳуқуқий жиҳатлар

Саволнинг ўзи бежиз эмас: Россия Ўзбекистон экспортининг қарийб 13 фоизини қабул қилади, мамлакатда Ўзбекистон капитали иштирокидаги 700 га яқин компания фаолият кўрсатмоқда, ўзбек маҳсулотларининг фақат Вилдберриес орқали савдо айланмаси эса 2025-йилда 1,5 миллиард долларга яқинлашган.

24-август куни Россия президенти “Россия Федерацияси критик инфратузилма обьектлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 604-сонли фармонни имзолади.

Фармоннинг қисқа мазмуни шундан иборатки, агар хўжалик юритувчи субьект критик инфратузилма обьектининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрмаса ёки уларни кечиктирса, хавфсизлик талабларини бузса, обьектнинг хавфсизлиги ёки нормал ишлашига таҳдид юзага келтирса, жумладан учувчисиз учиш аппаратлари ҳужумларининг олдини олишга қаратилган чоралар самарасиз деб топилса ёхуд зарарланган обьектни ўз вақтида тикламаса, унга нисбатан вақтинчалик бошқарув жорий этилиши мумкин.

Вақтинчалик бошқарувга олинган мол-мулкнинг эгаси ўз мулк ҳуқуқидан автоматик тарзда маҳрум бўлмайди. Бироқ вақтинчалик бошқарувчи мулкдорнинг айрим ваколатларини амалга оширади ва бунда мол-мулкни тасарруф этиш, яъни уни сотиш ёки бегоналаштириш ваколатига эга бўлмайди.

Бошқарувга корхонанинг Россия ҳудудидаги кўчар ва кўчмас мулки, айрим қимматли қоғозлари, Россия компанияларидаги улушлари ҳамда мулкий ҳуқуқлари тушиши мумкин.

Бунинг жавоби икки мамлакат иқтисодий алоқаларининг кўламида яққол кўринади. Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025-йилда мамлакат ташқи савдо айланмаси 81,2 миллиард долларни ташкил этган. Россия билан савдо ҳажми қарийб 13 миллиард доллар бўлган.

2025-йилда Ўзбекистоннинг жами экспорти 33,8 миллиард доллар, Россияга экспорти эса 4,3 миллиард долларни ташкил этган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.