Маҳаллий

Россияда судланган Ўзбекистон фуқароларининг фарзандлари ватанга қайтарилди

Россияда судланган ўзбекистонлик аёлларнинг уч нафар фарзанди Қозондаги бош консулхона дипломатлари саъй-ҳаракатлари билан ватанига қайтарилди. Бир ёшдан тўрт ёшгача бўлган болалар Мордовиядаги ахлоқ тузатиш муассасаси ҳузуридаги болалар уйида сақланаётган эди.

Россияда судланган Ўзбекистон фуқароларининг фарзандлари ватанига олиб келинди

Россиядан Ўзбекистонга Мордовия Республикаси ва Самара вилоятидаги ахлоқ тузатиш муассасаларида жазо ўтаётган мамлакат фуқароларининг вояга етмаган фарзандлари қайтарилди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Болалар Мордовиядаги ахлоқ тузатиш муассасаларидан бирининг қошидаги болалар уйида бўлган.

ТИВ матбуот котиби Омонулла Файзиевнинг «Газета»га маълум қилишича, жами уч нафар бола қайтарилган: икки қиз — бири 4 ёшда, иккинчиси 2,5 ёшда — ва бир ёшли ўғил бола.

Тегишли материаллар Россиянинг ваколатли органларига топширилган.

Болаларни қайтаришни ташкил этиш билан Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси шуғулланди.

Йўлда уларга Ўзбекистондан хизмат сафарига юборилган дипломатлар ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамроҳлик қилди.

ТИВ бош консулхона Россия ахлоқ тузатиш муассасалари қошидаги болалар уйларида бўлган Ўзбекистон фуқароларининг фарзандларини қайтариш билан тизимли равишда шуғулланаётганини таъкидлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.