Россияда ўзбекистонлик ищиларнинг олиб қўйилган ҳужжатлари қайтарилди
Россиядаги «Инсити Логистика» МЧЖда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг олиб қўйилган ҳужжатлари Миграция агентлиги ваколатхонаси аралашувидан сўнг қайтарилди. Иш берувчи тўланмаган иш ҳақини 48 соат ичида тўлаб бериш мажбуриятини олди.

Россияда ўзбекистонлик ищилардан олиб қўйилган ҳужжатлар қайтарилди
Миграция агентлиги маълумотига кўра, 28-сентабр куни ваколатхонага мазкур корхонада ишлаётган ўзбекистонликларнинг ҳужжатлари олиб қўйилгани ҳамда уларга иш ҳақи тўланмаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган.
Ваколатхона ходимлари жойига бориб, иш берувчи билан музокара олиб борган. Натижада фуқароларнинг ҳужжатлари қайтарилган ва иш ҳақи бўйича қарздорликни 48 соат ичида тўлаш мажбурияти олинган.
Агентлик ушбу масала ваколатхона назоратида эканини маълум қилди.

