Россияда бепул ўқишни хоҳлайсизми, лекин нимадан бошлашни билмаяпсизми?
25–26 сентябрь кунлари Тошкентда Россия университетларида таълим олиш имкониятларига бағишланган энг йирик йиллик касбга йўналтириш лойиҳаларидан бири — «Россия таълими. Тошкент — 2026» халқаро таълим кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади. 2026 йилда кўргазма кетма-кет олтинчи бор ташкил этилмоқда. Унда Россиянинг 40 дан ортиқ олий ўқув юртлари иштирок этиши кутилмоқда, уларнинг вакиллари ташриф буюрувчиларни таълим дастурлари ва ўқишга кириш имкониятлари билан шахсан таништирадилар. Бир […]

Россияда бепул ўқишни хоҳлайсизми, лекин нимадан бошлашни билмаяпсизми?
25–26 сентябрь кунлари Тошкентда «Россия таълими. Тошкент — 2026» халқаро таълим кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу Россия университетларида таълим олиш имкониятларига бағишланган энг йирик йиллик касбга йўналтириш лойиҳаларидан биридир.
2026 йилда кўргазма кетма-кет олтинчи бор ўтказилади. Унда Россиянинг 40 дан ортиқ олий ўқув юртлари иштирок этиши кутилмоқда, уларнинг вакиллари ташриф буюрувчиларни таълим дастурлари ва ўқишга кириш имкониятлари билан шахсан таништирадилар.
Кўргазманинг асосий масалаларидан бири — Россия олий ўқув юртига қандай кириш ва бепул ўқиш имкониятини қўлга киритишдир.
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ўқишга киришнинг турли вариантлари, жумладан, Россия Федерацияси Ҳукумати квотаси доирасида таълим олиш ҳақида билиб олишлари, шунингдек, Россия университетлари вакилларидан тўғридан-тўғри маслаҳатлар олишлари мумкин бўлади.
40 дан ортиқ олий ўқув юрти — ягона майдонда.
Бу икки кун ичида бир вақтнинг ўзида ўнлаб университетлар билан танишиш, таълим йўналишларини солиштириш, ОТМ вакиллари билан мулоқот қилиш ва кейинги таълим йўлини танлаш учун барча зарур маълумотларни олиш имкониятидир.
2026 йил 25–26 сентябрь кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача
МГИМОнинг Тошкентдаги филиали, Мирзо Улуғбек шоҳкўчаси, 47
«Россия таълими. Тошкент — 2026» — Россия университетига кириш учун биринчи қадамни қўйинг.

