Дунё

Россия Запорижжяга авиабомбалар ёğдирди, КХДР крипто öğирликни рад этди – кун дайжести

Öтган кун давомида жаҳонда рöй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар şарҳи билан кундалик хабарномада таниşтирамиз.

Россия Запорижжяга авиабомбалар ёғдирди, КХДР крипто ўғирликни рад этди – кун дайжести

АҚŞ президенти Доналд Трамп Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта бошлашдан олдин Теҳрон билан келишувга эришиш мумкинлигини айтди.

Реутерсънинг ёзишича, сўнгги ҳафталарда Трамп оралиқ сайловлардан кейин Эронга ҳужумлар қайта бошланишига ишора қилиб келаётганди. Бироқ 2-ноябр куни Вашингтонда журналистлар ундан сайловдан кейин Эронга зарба беришни режалаштиряптими, деб сўради. Трамп бунга «йўқ» деб жавоб берди.

Эрон билан уруш АҚŞда бензин нархи ошишининг асосий сабабларидан бири бўлиб, бу сайловчиларга оғир таъсир қилмоқда. Шу боис Трамп можарони тугатиш борасида босим остида қолган.

Эрон музокарачилари 1-ноябр куни кетма-кет учинчи кун Доҳада қатарлик воситачилар билан урушни тугатиш бўйича музокара олиб борди. Трамп Эрон келишувни истаётганига ишонишини ва бундай келишувга эришиш мумкинлигини айтди. Вице-президент Ж.Д. Венс ҳам эронликлар билан бир нечта яхши суҳбат бўлганини маълум қилди.

Оқ уй раҳбари Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги асосий талаб эканини яна бир бор таъкидлади. «Биз Эроннинг ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаймиз ва улар буни тушунишади», деди Трамп. Америка етакчиси, шунингдек, сўнгги пайтларда жанглар деярли бўлмаганини айтиб, амалиётни аслида уруш эмас, деб даъво қилди.

Эрон томони Трампнинг гапларига изоҳ бермади. Аввалроқ улар, агар АҚŞ ҳарбий амалиётларни қайта бошласа, жавоб зарбаларининг географияси кенгайиши ва янада ҳалокатли бўлишидан огоҳлантирганди.

Россия 2-ноябр куни Запорижжя вилоятида гуманитар ёрдам тарқатиладиган жойга авиабомбалар билан зарба берди. Ҳужум оқибатида камида 26 киши ўлдирилди, 5 киши жароҳат олди.

ББСънинг Украина расмийларига таяниб ёзишича, Комишуваха қишлоғига камида 9 та уч тонналик авиабомба ташланган. Дастлаб 27 киши бедарак йўқолгани хабар қилинганди. Фавқулодда хизматлар маълумотига кўра, ўлдирилганлар орасида 2 нафар қутқарувчи ва 4 нафар полициячи ҳам бор.

Украина президенти Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, аввал гуманитар мақсадларда фойдаланиладиган маҳаллий мактабга зарба берилган. Шундан сўнг одамлар яширинган жойга иккинчи ҳужум уюштирилган. Зеленский қишлоқда қолган аҳоли ҳар ҳафта шу ерда гуманитар ёрдам олишини, россияликлар буни билмаслиги мумкин эмаслигини айтди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.