Дунё

Россия ва Украина Олеşкида öт оçиşни тöхтатди

Россия қöşинлари эгаллаб турган Херсон вилоятининг Олеşки şаҳри атрофида 27-октабрдан вақтинçа öт оçиşни тöхтатиş режими куçга кирди. Келиşув аҳолига гуманитар ёрдам етказиş ва тинç фуқароларни эвакуация қилиşга тайёргарлик кöриşни назарда тутади.

Россия ва Украина Олеşкида öт оçишни тўхтатди

Украина Қуролли кучлари Бош штаби ва Россия Мудофаа вазирлиги келишув кучга кирганини тасдиқлади. Öт ўқиш Киев вақти билан соат 03:00, Москва вақти билан 04:00 дан тўхтатилган.

Украина Бош штабига кўра, «сукунат режими» белгиланган ҳудудда фақат гуманитар операция ўтказиш — шаҳарда қолганларга ёрдам етказиш ва уларнинг эркин чиқиб кетишига тайёргарлик кўриш учун жорий этилган. Россия Мудофаа вазирлиги ҳам гуманитар операцияга тайёргарлик муносабати билан Херсон йўналишида öт ўқиш тўхтатилганини билдирган.

Гуманитар миссия 29-октабрга белгиланган

Украина президенти Володимир Зеленскийнинг маълум қилишича, öт ўқишни тўхтатиш ва гуманитар миссияни бошлаш саналарини АҚŞ таклиф қилган. «Сукунат режими» 27-октабрдан амал қилса, гуманитар миссия 29-октабрда бошланиши режалаштирилган.

Келишувга мувофиқ, Россия йўлларни миналардан тозалаши, Украина эса шаҳарда қолиб кетган аҳолини эвакуация қилишга тайёргарлик кўриши керак.

Зеленский вақтинча сулҳга эришишда АҚŞ биринчи хоними Мелания Трамп воситачилик қилганини айтган. Оқ уй 23-октабрда эълон қилган баёнотда ҳам келишувни мувофиқлаштиришда унинг жамоаси муҳим рол ўйнагани қайд этилган.

Айни пайтда Зеленский Россия гуманитар эвакуация жараёнидан тарғибот мақсадида фойдаланиши мумкинлигидан хавотир билдирган. Унинг таъкидлашича, Киевнинг устувор мақсади — қамалдаги аҳолини қутқариш ва Украина назоратидаги ҳудудга етиб олишига ёрдам бериш.

Аҳолининг эҳтиёжлари уйма-уй ўрганилади

Мелания Трамп сўзларига кўра, Россия ва Украинанинг фуқаролик вакиллари Олеşки аҳолисининг уйларига биргаликда бориб, уларга қандай ёрдам зарурлигини аниқлайди.

Эвакуацияни хоҳлаганларга ўзлари танлаган манзилга бориш учун транспорт ва зарур кўмак берилиши режалаштирилган. АҚŞ биринчи хоними айрим аҳоли Россияга, бошқалари эса Украинага боришни танлаши мумкинлигини айтган.

Унинг маълум қилишича, вакилларга жараённи қайд этиш учун мустақил Америка медиа ташкилоти ходимлари ҳамроҳлик қилади.

Шаҳарда икки мингга яқин киши қолган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.