Спорт

Роналду тарихдаги энг яхши «Олтин тўп» соҳиби деб тан олинди

France Football нашри янги махсус мукофот — «Барча даврларнинг Олтин тўпи» ғолибини эълон қилди

Роналду тарихдаги энг яхши «Олтин тўп» соҳиби деб топилди

France Football нашри янги махсус мукофот — «Барча даврларнинг Олтин тўпи» ғолибини эълон қилди. Ушбу номинацияда ғолибни журналистлар эмас, балки фойдаланувчилар танлашди. Иштирок этиш ҳуқуқини олиш учун бир евро тўлаш керак эди.

Мукофот португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуга насиб этди. Овоз беришда унинг 2008 йилдаги «Олтин тўп»и энг афсонавий деб тан олинди. У 75% овоз тўплади. Иккинчи ўринни 2012 йилдаги «Олтин тўп»и билан аргентиналик Лионель Месси эгаллади.

Қайд этиш жоизки, улар дастлабки 12 та ўринни эгаллаб туришибди, ўн учинчи ўринда эса 2002 йилги мукофоти билан бразилиялик Роналдо пайдо бўлади.

Овоз беришда иштирок этиш учун ўз фаолияти давомида камида икки марта «Олтин тўп»ни қўлга киритган футболчилар танлаб олинган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.