Дунё

Рэпер Navai Қозоғистонда гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланиб қўлга олинди. Немaлар маълум

Рэпер Navai Қозоғистонда гиёҳвандлик моддалари контрабандасида гумонланиб қўлга олинди. Нималар маълум

Россиялик рэпер Navai (ҳақиқий исми — Наваи Бакиров) Қозоғистонда гиёҳвандлик моддалари контрабандасида гумонланиб қўлга олинди. Бу воқеа 13 октябрь куни «Қордай» чегара пунктида юз берди.

Қозоғистон Жамбил вилояти Полиция департаменти хабар беришича, артистнинг автомобили кўздан кечирилганда гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, мусодара қилинган. ЖИноят иши қўзғатилган. Мусиқачи вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди, судгача бўлган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«"Қордай" чегара пунктида Қозоғистонга кириб келишда полиция ходимлари МХҚ чегара хизмати билан ҳамкорликда Navai саҳна тахаллуси билан танилган чет эл фуқаросини қўлга олди. У ҳаракатланган автомобилни текшириш чоғида гиёҳвандлик моддаси аниқланди ва мусодара қилинди», — дейилади хабарда.

Қозоғистонлик журналист Михаил Козачковнинг маълумотига кўра, машинадаги гиёҳвандлик моддасини Атлас лақабли хизмат ити аниқлаган. Ҳайдовчи ўриндиғининг чўнтагидан 2,5 грамм марихуана топилган. Рўлда Бакировнинг ўзи бўлган. Бундан ташқари, автомобилда сигарет ўраш учун қоғоз солинган сумка ва майдалагич бўлган.

Мусиқачи билан бирга яна икки киши кетаётган бўлган, уларнинг учаласи ҳам қўлга олинган. жиноят иши контрабанда ва гиёҳвандлик моддаларини ўтказиш мақсадисиз ноқонуний ташиш моддалари бўйича рўйхатга олинган. Кейинчалик машинада хонандага ҳамроҳлик қилган икки киши қўйиб юборилгани маълум бўлди.

Қўлга олингани ҳақидаги хабарлардан сўнг Navai’нинг 14 октябрга мўлжалланган Остонадаги концерти «номаълум муддатга» қолдирилгани ҳақида янгилик пайдо бўлди. Ташкилотчи томошабинлар чипталар учун пулларини қайтариб олишлари мумкинлигини маълум қилди.

«Афсуски, техник сабабларга кўра, Navai’нинг бугун, 14 октябрь куни соат 20:00 га Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги Яккакурашлар саройида режалаштирилган концерти бўлиб ўтмайди. Келтирилган ноқулайликлар учун самимий узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Рэпернинг онаси Айнур Бакирова вазият ҳал бўлишини ва ўғли тез орада қўйиб юборилишини айтди. У артистга туҳмат қилинган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

«Унинг қўриқчиси қўнғироқ қилиб, у ерда ҳамма нарсани ҳал қилишганини айтди. Ҳозир қўйиб юборишади, хавотир олманг, жарима тўлайди ва тамом, дейишди. Менинг аҳволим ёмонлашиб кетди <...>. У қаерда-ю гиёҳвандлик моддаси қаерда, унга туҳмат қилишди, у умуман бу иш билан шуғулланмайди, қандай қилиб бундай бўлиши мумкин?» — деди Бакирова.

Артистнинг директори Рауф Гусанов вазиятга изоҳ беришдан бош тортди. Хонанданинг собиқ сегилиси Анастасия Миронова ҳам юз берган воқеадан хабари йўқлигини билдириб, мусиқачи билан мулоқотни тўлиқ тўхтатганини таъкидлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.