Дунё

Москвада юк машинаси ёнилғи учун навбатда турган автомобилларга келиб урилди (видео)

Москвада ёнилғи учун навбатда турган автомобилларга юк машинаси урилди (видео)

Москвада “Газел” юк машинаси катта авария келтириб чиқарди. Натижада бир киши вафот этди, яна икки киши тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилди. Улардан бирининг аҳволи оғир экани Россия оммавий ахборот воситалари томонидан хабар қилинди.

Воқеа Москва ҳалқа йўлида юз берган. Юк машинаси ёнилғи қуйиш шохобчаси ёнида навбатда турган автомобиллар томон катта тезликда келиб урилган. Маълумотларга кўра, камида олтита машина бир-бири билан тўқнашган, жумладан, юк машинаси уриб юборган автомобиллардан бири бутунлай эзилиб кетган.

Ҳодисадан сўнг катта тирбандлик юзага келган.

28 ёшли Ўзбекистон фуқаросида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.