Маҳаллий

Рекламаларда давлат тили талаблари бўйича 4,5 мингта камчилик аниқланди

Рақобат қўмитаси йил бошидан буён 16 мингдан ортиқ мониторинг ўтказиб, ташқи ёзувлар ва рекламаларда давлат

Рекламаларда давлат тили талаблари бўйича 4,5 мингта камчилик аниқланди

Рақобат қўмитаси республика ҳудудларида ташқи ёзувлар, пешлавҳалар, рекламалар ва бошқа ахборот матнларининг давлат тили қоидаларига мослигини ўрганди.

Жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган 16 057 та мониторинг якунига кўра, 4 496 та ҳолатда турли камчиликлар аниқланди. Уларни бартараф этиш чоралари кўрилиб, матнларни давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш таъминланди.

2 344 та ҳолатда пешлавҳалар, ташқи ёзувлар ва бошқа эълонлар матни бошқа тилларда берилган. 975 та ҳолатда эса ташқи реклама матнларида бошқа тиллардан фойдаланилган.

Шунингдек, пешлавҳалар, ташқи ёзувлар ва бошқа эълонлардаги 841 та ҳолатда, ташқи реклама воситаларидаги 336 та ҳолатда сўзларнинг луғавий маъноси бузилгани ва имловий хатолар борлиги аниқланди.

Қўмита ўрганишлари давомида гўзаллик салонлари, автосервислар ҳамда қурилиш материаллари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларга рекламани жойлаштиришда давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

«Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилади. Реклама мазмуни белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда бошқа тилларда ҳам такрорланиши мумкин.

Шу билан бирга, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган бошқа белгиларнинг асл шакли ҳамда тили сақланиши лозим.

Рақобат қўмитаси тадбиркорларни ташқи реклама, пешлавҳа ва ахборот кўрсаткичларини жойлаштиришда давлат тили ҳамда реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этишга чақирди. Қўмита бу йўналишдаги мониторинг ишларини давом эттирмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.