Спорт

“Реал” ва “Барселона” 20 ёшли футболчига харидор — АС

"Реал" ва "Барселона" 20 ёшли футболчини сотиб олишга қизиқмоқда — АС

Испаниянинг етакчи уч клуби — "Барселона", "Реал" ва "Атлетико" Нидерландиянинг "АЗ Алкмар" жамоаси яримҳимоячиси Кес Смитни о'з сафига қо'шиб олиш учун рақобатлашмоқда. Бу ҳақда АС нашри ма'лумот берди.

Манбага ко'ра, 20 ёшли нидерландиялик футболчига Англия Премьер-лигаси жамоалари ҳам харидор бо'лмоқда. Бироқ, Смитнинг о'зи фаолиятини Испанияда давом эттиришни афзал ко'рмоқда. "АЗ Алкмар" эндиликда о'з иқтидорли футболчисини 60 миллион евро эвазига сотишга тайёр.

Эслатиб о'тамиз, қишки трансферлар ойнасида "Атлетико" (Мадрид) ушбу трансферни амалга оширишга ҳаракат қилган, аммо Нидерландия клуби о'з о'йинчисини сотишдан бош тортган эди.

Ма'лумотларга ко'ра, о'тган мавсумда Смит барча мусобақаларда жами 46 та о'йинда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 10 та голли узатмани амалга оширган. Яримҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028-йилнинг ёзигача мо'лжалланган. Трансфермаркт порталига ко'ра, унинг ҳозирги бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.