“Реал Мадрид” “Арсенал” ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

**"Реал Мадрид" "Арсенал" ярим ҳимоячиси Мартин Субимендини сотиб олишга интилмоқда**
"Арсенал" клуби ярим ҳимоячи Мартин Субименди билан хайрлашиш имкониятини ко'риб чиқмоқда, дея хабар беради Мундо Депортиво нашри.
Манбага ко'ра, "канонирлар" сафига Бруно Гимараеш қо'шилганидан со'нг, 27 ёшли испаниялик футболчининг асосий таркибдаги о'рни энди кафолатланмаган. Шу сабабли, Лондон клуби футболчини тахминан 90 миллион евро миқдоридаги таклиф тушган тақдирда сотишга рози бо'лади.
"Реал Мадрид" ушбу вазиятдан фойдаланишни режалаштирмоқда. Испания гранди футболчига бир йил аввал ҳам қизиқиш билдирган эди. "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри билан музокаралар муваффақияциз якунланганидан со'нг, "қироллик клуби" Субименди номзодига яна қайтиши мумкин.
Шунингдек, "Челси" ҳам Субимендини диққат билан кузатмоқда. Лондон клуби бош мураббийи Хаби Алонсо "Реал Мадрид"да ишлаган вақтида футболчига қизиқиш билдирган эди. Улар аввал "Реал Сосьедад" тизимида бирга фаолият олиб борган.
Ма'лумот учун, Субименди о'тган мавсумда "Арсенал" сафида 57 та о'йин о'тказиб, 6 та гол урган ва 3 та голли узатма амалга оширган.

