Спорт

Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U23 терма жамоасининг Осиё ўйинлари учун таркибини эълон қилди

Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U23 терма жамоасининг Осиё ўйинлари учун таркибини маълум қилди

Футбол бўйича Ўзбекистон U23 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Ўзбекистонлик футболчилар гуруҳ босқичидаги илк учрашувни 15 сентябрь куни ўтказадилар. Гуруҳда уларга Филиппин, Қувайт ва Вьетнам миллий терма жамоалари рақиблик қилади.

Дарвозабонлар чизиғидан "Насаф"дан Самандар Муратбоев, "Пахтакор"дан Максим Муркаев ва "Олимпик Мобиуз"дан Умар Рустамов жой олди. Ҳимояда Ғиёсжон Ризақулов ("Қизилқум"), Дилшод Муртазоев, Қувончбек Хушвақтов ва Диёрбек Абдуназаров (барчаси — "Насаф"), Дилшод Абдуллаев ("Пахтакор"), шунингдек, "Олимпик Мобиуз"дан Рўзибой Файзуллаев ва Саидхон Ҳамидов тўп суради.

Ярим ҳимояни Равшан Хайруллаев ("Бухоро"), Муҳаммадали Реймов ("Локомотив"), Саидумархон Саиднуруллаев ("Металлург"), Сардор Баҳромов ("Насаф"), Оллоберган Каримов ("Сўғдиёна"), Азизбек Тўлқунбеков ("Бунёдкор"), Ойбек Ўрмонжонов ("Динамо"), Асилбек Жумаев ("Нефтчи") ва Белгиянинг "Антверпен" клубидан Муҳаммадали Ўринбоев ташкил этди. Ҳужумга "Локомотив"дан Шодиёр Шодибоев ва Нурлан Ибраимов, "Динамо"дан Фирдавс Абдураҳмонов, шунингдек, "Сўғдиёна"дан Амирбек Саидов жалб этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.