Иқтисодиёт

Рақобат қўмитаси мобил операторлар томонидан нархлар оширилишининг асосланганлигини ўрганишни бошлади

Яқин кунларда баъзи мобил алоқа операторлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар нархи ошиши кутилаётгани эълон қилинди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мобил алоқа операторлари томонидан нархлар оширилишининг асослилигини ўрганишга киришди.

Ушбу ҳолат, ўз навбатида, истеъмолчилар томонидан ҳақли эътирозларни келтириб чиқармоқда.

Ушбу факт бўйича Рақобат қўмитаси томонидан мобил алоқа операторлари томонидан нархлар оширилишининг асослилигини ўрганиш бошланди.

Beeline’да ойлик абонент тўловини тўлаш учун ҳисобда маблағ етарли бўлмаганда, истеъмолчиларни огоҳлантирмасдан кунлик тариф режасига автоматик ўтказиш амалиёти бекор қилинди ҳамда ушбу хизматларни бошқариш имкониятлари яратилди; бундан ташқари, Beeline учун давлат органларининг 100 дан ортиқ қисқа ишонч телефонларига қўнғироқлар бепул бўлди;

Mobiuz’да баъзи тариф режаларига ўтиш билан боғлиқ техник чекловлар бартараф этилди ва истеъмолчилар учун тариф шартлари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар кўрсатилиши таъминланди;

Ucell’да уяли алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича оммавий оферта қайта кўриб чиқилди, унга моддий ва маънавий зарар учун жавобгарликни назарда тутувчи талаблар киритилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.