Спорт

Рафиня Неймар ва Ривалдонинг натижасини янгилади

Бразилиялик футболчи Европа Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Астон Вилла”га қарши баҳсда дубл муаллифига айланди.

Рафиня Неймар ва Ривалдонинг кўрсаткичини ортда қолдирди

“Барселона”нинг бразилиялик ҳужумчиси Рафиня Чемпионлар Лигаси доирасида “Астон Вилла”га қарши ўйинда (3:0) дубл қайд этиб, каталонияликлар тарихидаги мусобақа тўпурарлари рейтингида 3-ўринга кўтарилди.

Ҳозирда 29 ёшли футболчининг “Барселона” сафида ушбу турнирдаги голлари сони 23 тага етди. Шу натижа билан у Роберт Левандовски билан тенглашди, шунингдек, афсонавий бразилияликлар Ривалдо (22) ва Неймарни (21) ортда қолдирди.

Айни пайтда Рафинядан юқорида фақат Луис Суарес (25 та гол) ҳамда мусобақанинг мутлақ рекордчиси Лионел Месси (120 та гол) бор.

Бундан ташқари, бразилиялик футболчи яна бир ютуққа эришди. Рафиня “Барселона” таркибидаги умумий голлари бўйича Роналдинё билан тенглашди — ҳар иккиси ҳисобида 94 тадан гол бор. Таъкидлаш жоиз, Рафиня бу натижага 190 та ўйинда эришган бўлса, Роналдинёга бунинг учун 207 та учрашув керак бўлган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.