Иқтисодиёт

Қуёш панеллари ўрнатганларга 642 млрд сўм субсидия берилди

70,7 минг нафар фуқаро электр тармоғига узатган қуёш энергияси учун давлат буджетидан субсидия олди. Ҳудудлар

Қуёш панеллари ўрнатганларга 642 млрд сўм субсидия ажратилди

«Қуёшли хонадон» дастури доирасида берилган субсидиялар қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилиб, ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергияси учун тўланади.

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йилнинг 9 ойида 70,7 минг нафар жисмоний шахс ушбу дастурдан фойдаланган. Уларга жами 642 млрд 112,1 млн сўм маблағ ажратилган.

Ҳудудлар бўйича энг катта субсидия Бухоро вилояти фуқароларига тўланган. Бу ҳудуддаги тўловлар 116,7 млрд сўмни ташкил этган.

Хоразм вилоятида 115,3 млрд сўм, Қашқадарё вилоятида 72,6 млрд сўм субсидия ажратилган.

Қорақалпоғистон Республикасида 77,3 млрд сўмлик тўлов амалга оширилган. Навоий вилоятида бу кўрсаткич 49,8 млрд сўмни, Фарғона вилоятида 45,6 млрд сўмни ташкил этган.

Самарқанд вилоятида 36,1 млрд сўм, Тошкент шаҳрида 32 млрд сўм, Тошкент вилоятида 30,3 млрд сўм субсидия тўланган.

Субсидия маблағларини «Солиқ» мобил иловасидаги «Кешбек ва имтиёзлар» хизмати ичидаги «Қуёшли хонадон» бўлими орқали банк картасига ўтказиш мумкин. Бунинг учун «Картага пул ўтказиш» тугмасидан фойдаланилади.

Маълумот учун, 2023-йил 1-апрелдан бошлаб дастур доирасида хонадонларга ўрнатилган қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилиб, ягона электр энергетика тизимига узатилган ҳар бир киловатт-соат электр энергияси учун 1 000 сўмдан субсидия ажратиш белгиланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.