«Қурувçининг энг осон молиявий манбайи – одамларнинг пули» - Имарат воқеасига назар
Уй олиş уçун йиллаб йиğилган пуллар қурувçига топşирилади. Эвазига эса ҳеç нарса кафолатланмаган: ҳам уйсиз, ҳам пулсиз қолиş мумкин. Имарат Девелопмент мисолида яна бöй кöрсатган муаммо тизимли характерга эга. Şунга қарамай, бозорда харидор манфаатларини ҳимоя қилиş уçун 2026-йил 1-январдан мажбурий куçга кириşи керак бöлган эскроу тизими эса амалда фақат иккиламçи бозорга нисбатан татбиқ этилди.

«Қурувçининг энг осон молиявий манбайи – одамларнинг пули» - Имарат воқеасига назар
«Қурилиş вазирлиги öз вазифаларини бажара олмаяпти»
Абдураҳмон Таşанов:
- Бу ерда касаллик янги, лекин унинг сабаблари эски. Ҳукумат таркибида Қурилиş вазирлиги деган катта таşкилот бор, уни таъминлаş уçун катта маблаğ ажратилади. Аммо вазирлик ҳам, Вазирлар Маҳкамасининг şу соҳа уçун масъул тузилмалари ҳам öз вазифаларини бажара олмаяпти.
Бундан уç-тöрт йил олдин ҳам бу масала кöтарилган, öşанда президент аралаşиб, алоҳида фармон çиқарганди. 2025-йил 27-январдаги фармонда 2025-йил 1-июлдан боşлаб улуş киритиş асосидаги қурилиşларда эскроу тизимига öтиş ихтиёрий, 2026-йил 1-январдан эса мажбурий деб белгиланган эди. 2027-йил келяпти ҳамки, масала ҳамон тöлиқ ҳал этилгани йöқ.
Фармон ижроси уçун масъул бöлган Қурилиş вазирлиги ва боşқа идоралар бу вазифани бажара олмаяпти. Натижада бозор назорациз қолмоқда. Унда çайқовçилар ҳам, уларнинг жабрланувçилари ҳам бор.
Истеъмолçилар ҳуқуқи билан боğлиқ масала деярли ҳеç кимни таşвиşлантираётгани йöқ. Орада Имарат'га öхşаган каттароқ балиқлар тöрга туşиб қоладиган бöлса, жамоатçилик öртасида бир şов-şув бöлади, кейин об-ҳавога, ёки санъаткорларнинг şахсий ҳаёти муҳокамасига öтиб кетамиз. Ваҳоланки, эскроу тизимига öтиşнинг ҳуқуқий асоси бор – фармон имзоланган, лекин уни амалга оşирадиган ваколатли органнинг масъулияти ва иşи аниқ кöринмаяпти.
«Харидорнинг пули қурувçининг çöнтагига тöğридан тöğри туşмаслиги керак»
Умид Ğофуров:
- Энг асосий муаммолардан бири ҳали қурилмаган уйларни сотиş ва харидорларнинг пули ҳимоясиз қолаётгани. Имарат мисолида ҳам, боşқа ҳолатларда ҳам бу муаммоларни кöриş мумкин. Мен бу ҳақда адаşмасам олти йилдан бери гапириб келяпман. Кöп вазиятларда қурилиş техник талабларга жавоб бермайдиган ҳолатлар бор. Рекламани şундай çиройли қилиşадики, кöрсангиз, гöё Дубайда яşайдигандек тасаввур пайдо бöлади. Қурилиş битгандан кейин рекламага ва тайёр уйга қарайсиз, бир-бирига тöğри келмайди. Масалан, қурилиş лойиҳасини şартномага илова қилиş керак. Уй айнан şу лойиҳа бöйиçа қурилиşи şарт.
Мен бу масала бöйиçа бир неçа марта Қурилиş инспексиясига ҳам борганман. Улар нима деганини биласизми? Қонун бöйиçа биноларнинг таşқи кöриниşи 30 фоизгаçа öзгариşи мумкин экан. Бу нормал ҳолат эмиş. Қанақасига? Унда менинг пулимнинг ҳам 30 фоизини қайтариб бериşсин. Демак, 30 фоизгаçа сифацизроқ, хунукроқ, çала қурилган бöлиşи мумкинми?
Қурувçи ерости ва ер усти автотураргоҳлари, болалар майдонçалари, оçиқ ҳудудлар ҳақида ваъдалар беради. Имарат рекламаларини ҳам кöрсангиз, қанçа ваъдалар берилган. Одамлар şунга иşонади. Лекин буни назорат қилиş давлатнинг қöлида. Бунинг уçун, аввало, şартномалардан боşлаş керак.
Қурилиş вазирлигининг сайтида şартнома бöйиçа намунавий тавсиялар бор. Лекин у тавсиявий бöлганидан кейин ҳеç ким унга амал қилмайди. Давлат минимал талабларни белгилаşи керак: şартномада қандай şартлар бöлиşи, пеня миқдори қанçа бöлиşи керак – булар аниқ белгиланиşи лозим.
Энг асосийси, харидорнинг пули тöğридан тöğри унинг çöнтагидан қурувçининг çöнтагига öтмаслиги керак. Тöлов бöлак-бöлак қилинсинми ёки яхлитми, фарқи йöқ. Пул ҳимояланган ҳисобда туриşи керак. Çунки қурувçи пулни олгандан кейин öз манфаатидан келиб çиқиб ҳисоб-китоб қилиşи мумкин. Масалан, ҳозир харидорга пулини қайтармаса, уйни битказиşни бироз çöзса, кейин пулни қайтариб, öşа уйни қимматроқ нархда соца, кöпроқ фойда олиşини öйлаşи мумкин. Амалиётда şундай схемалар ҳам бор. Яъни уйни вақтида қуриş имкони бöлса ҳам, нархни оşириş уçун жараённи çöзиş ҳолатлари уçраşи мумкин.
Бу ерда давлатнинг назорат қилиş имконияти бор. Қурилиş вазирлигида қанçа одам иşлайди? Уларнинг вазифаси şундай жараёнларни назорат қилиş эмасми? Эскроу ҳисоблари ҳақида кöп гапириляпти, лекин амалиётга татбиқ этилмаяпти. Оддий маşина сотиб олиşда ҳам, иккиламçи уй-жой бозорида ҳам эскроу ҳисоблари иşлаяпти, аммо бирламçи бозорда иşламаяпти.
«Муаммо фақат қурувçида эмас, бутун тизимда»
Абдураҳмон Таşанов:
- Бу ерда гап давлатнинг қурилиş соҳасидаги сиёсатида камçилик борлиги ҳақида кетяпти. Ҳозир биз муаммонинг атрофини айланиб öтяпмиз. Аслида эса асосий масала – қонунларни яхлит ижро этадиган тизимнинг öзи йöқлигида. Масалан, бу соҳадаги сиёсатни ким олиб бориşи керак? Бунинг öзи çалкаş.
Иккинçи масала – юқорида назорат бöлмаганидан кейин қуйида коррупсия уçун şароит пайдо бöлади. Коррупсия дегани фақат пора олиş эмас. У – уюşган қонунбузарлик ҳолати ҳамдир. Ҳозир ğазабимизни кöпроқ қурувçиларга қаратяпмиз. Лекин аслида уларнинг öзлари ҳам şу тизимнинг жабрдийдаларидан бири бöлиşи мумкин. Масалан, бозорга янги кириб келган айрим компаниялар тöрт-беş йилдан бери ҳужжат олиş уçун сарсон бöлиб юрибди. Уйлари битган, одамлар яşаяпти, аммо керакли ҳужжатлари çиқмаяпти. Айни пайтда бозорда катта имкониятларга эга, танилган қурувçилар бор – уларнинг иşини тöхтатиşга ёки лицензиясини бекор қилиşга ҳеç кимнинг куçи етмаётгандек.
Айримлар ҳозир одамларга уй сотиб олмасликни маслаҳат беряпти. Лекин бу еçим эмас. Одамларга уй керак. Кимдир öğлини уйлантирмоқçи, кимдир қизини узатмоқçи, кимдир оиласи билан алоҳида яşаşни истайди. Аҳоли кöпайяпти, урбанизация жараёни кетяпти. Уй-жойга эҳтиёж бор экан, ҳукумат бу соҳада иşлаşи керак. Ҳукуматни иşлатиş уçун эса парламент бор. Парламентда фраксия раҳбарлари ҳам ойлик олади, улар фақат ҳужжатларга имзо қöйиş билан çекланмасдан, şу муаммоларни кöтариşи керак. Қурилиş вазирлигини çақириб, «Нега бу соҳадаги ҳолат şу даражага келиб қолди? Нега назорат қилмадингиз?» деб сöраşи керак.
Şундай қурувçилар борки, уларнинг олдига қурилиş вазирининг öзи ҳам кира олмайди, офисининг эşигини таққиллата олмайди, деган гаплар юради. Бу ҳам тизимдаги муаммолардан далолат беради.
«Қамоқни ҳам бизнес харажати сифатида ҳисоблайдиганлар бор»
Умид Ğофуров:
- Айрим қурувçилар уçун жиноий жавобгарлик ҳам тöсиқ бöлмай қоляпти. Çунки улар қурилиşни боşлаşдан олдиноқ қанçа пул йиğиşи, қанçасини турли харажатларга сарфлаşи ва ҳатто қамоқ жазосини öтаб çиққандан кейин ҳам қанçа маблаğ öзида қолиşини ҳисоблаб қöйиşи мумкин. Мулкни öз номига эмас, яқинларининг номига расмийлаşтириş орқали жавобгарликдан қоçиş эҳтимоли ҳам бор.
Тасаввур қилинг, бир тадбиркор қурилиşни боşлаб, одамлардан миллионлаб доллар йиğади. Кейин лойиҳа бажарилмайди, харидорлар уйсиз ва пулисиз қолади. Тадбиркор эса жазони öтаб çиқиşни ҳам олдиндан ҳисоб-китобининг бир қисми сифатида кöради. Бу аçинарли, ҳатто кулгили туюладиган ҳолат. Аммо аслида жуда жиддий муаммо: агар қонунбузарликдан олинадиган фойда жазо хавфидан устун бöлса, жазонинг öзи бундай ҳолатларни тöхтата олмайди.
Şунинг уçун фақат айрим қурувçиларни жазолаş билан çекланиб бöлмайди. Қонунбузарлик орқали бойлик орттириş ва жавобгарликдан қоçиş имконини бераётган тизим öзгариşи керак. Бöлмаса, бир тадбиркор жазоланади, унинг öрнига боşқаси келади, харидорлар эса яна öşа муаммога дуç келаверади.

