Қозоғистон йил охиригача QazETA киришга рухсат бериш тизимининг ишлаш тартибини белгилайди

Қозоғистон йил якунига қадар QazETA киришга рухсат бериш тизимининг ишлаш тартибини белгилашни режалаштирмоқда
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги визасиз режимга эга мамлакатлар фуқаролари учун QazETA электрон кириш рухсатномалари тизимининг ишлаши бўйича аниқ қоидалар 2026 йилнинг охиригача ёки 2027 йилнинг бошида тасдиқланишини кутмоқда. Бу ҳақда идора расмий вакили Жанболат Усенов маълум қилди.
Янги механизмни ишлаб чиқиш билан Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги шуғулланмоқда. ТИВнинг қайд этишича, янгилик Остона билан визасиз режим амал қиладиган барча давлатлар фуқароларига дахлдор бўлади. Ҳозирда 50 га яқин давлат, жумладан, МДҲ, Европа Иттифоқи ва АҚШ фуқаролари Қозоғистонга визасиз кириш ҳуқуқига эга.
Тизим яратилиши ҳақида илк бор 2026 йилнинг ёзида ҳукумат қарори лойиҳасидан маълум бўлган эди. Ҳужжатда механизмни босқичма-босқич жорий этиш ва электрон рухсатномани расмийлаштириш учун тўловни дифференциация қилиш имконияти ҳақида сўз борган. Кейинчалик ИИВ хориж фуқаролари учун тўлов жорий этиш масаласи очиқ қолаётгани ва бу бўйича ҳали якуний қарор қабул қилинмаганига аниқлик киритди.
Ҳозирги вақтда QazETA тизими пилот режимида ишламоқда ва олдиндан ариза топширилмагани мамлакатга киришни рад этиш учун асос бўлмайди. Расмийлар янгиликни жорий этишнинг кейинги босқичлари ҳақида расмий манбалар орқали олдиндан хабар беришни ваъда қилмоқда.

