“Қўй терисини ёпинган бўри”. Нима учун Улрих Зигмундни “Германиядаги энг хавфли одам” деб аташади?
ъГермания учун алтернативаъ партиясининг Саксония-Анҳалтдаги сайловларда ишончли ғалабасини кўпчилик унинг ҳудуддаги етакчиси Улрих Зигмунд шахсияти ва харизмаси билан боғламоқда. Халқ орасида ва интернетдаги машҳурлигига қарамай, танқидчилар ва ОАВ уни ъГерманиядаги энг хавфли одамъ деб атайди.

“Қўй терисини ёпинган бўри”. Нега Улрих Зигмундни “Германиядаги энг хавфли одам” дейишади?
6-сентабр куни Германиянинг Саксония-Анҳалт федерал парламенти — ландтагга бўлиб ўтган сайлов натижалари кенг жамоатчиликда катта резонанс уйғотди. Ўнг қанот радикал “Германия учун алтернатива” (АфД) партияси 43,8 фоиз овоз билан ишончли ғалабага эришди ва энди минтақавий ҳукуматни тузиш имконига эга бўлади. Мазкур ҳудудда ҳокимиятни ушлаб турган Христиан-демократик иттифоқи (ХДИ) эса атиги 17,2 фоиз овоз олди. Канслер Фридрих Мерс сайловлардан кейин Германия партиявий тизимида “тектоник силжиш” юз берганини айтиб, бу АфД тез орада миллий даражада ҳокимиятга келишидан дарак бериши мумкинлигини тахмин қилди.
Партиянинг сайловдаги ҳайратланарли муваффақиятини ОАВ ва таҳлилчилар ҳудуддаги етакчи Улрих Зигмунднинг шахсияти ва харизмаси билан ҳам боғламоқда. Газета унинг интернетдаги машҳурлиги, сиёсатга кириб келиши ва қарашлари ҳақида “Медуза” нашри эълон қилган мақоланинг таржимасини тақдим этади.
Улрих Зигмунд 1990-йил октабрида — ГДР ГФР таркибига қайтганидан ва Германия бирлашуви якунланганидан атиги уч ҳафта ўтиб туғилган. Унинг ота-онаси ҳақида кўп нарса маълум эмас: фақат отаси АфДдан парламент аъзоси Томас Корелла ҳузурида маъмурий лавозимда ишлаши, онаси эса 2019-йилда бахциз ҳодисада вафот этгани маълум.
Отасининг лавозими билан боғлиқ бир муаммо бор. 2026-йил бошида кичик Зигмунд отасини партиядошининг ёнига ишга “жойлаштириб қўйгани” учун қариндош-уруғчиликда айбланди. У бунга жавобан партиясига яхши ходимлар топиш қийинлигини, чунки унинг барча аъзолари рақиблар ва оммавий ахборот воситалари томонидан ҳужум ва тамғалашларга учраётганини айтди.
Улрихнинг болалиги Берлиндан тахминан 100 километр ғарбда жойлашган, 10 мингга яқин аҳолиси бор хушманзара ўрта аср шаҳри Тангермундда ўтган.
Зигмунд ёшлигида сиёсатчи бўлишни режалаштирмаган. У улгуржи савдо ва экспортга ихтисослашган тижорат билим юртини тамомлаган. 2011-йилда Улрих Берлинга кўчиб ўтди ва офталмология клиникасининг маркетинг бўлимида ишлай бошлади. Клиникада уч йил ишлагач, биноларни хушбўйлантирувчи воситалар сотишга ихтисослашган ўзининг Реима АирСонсепт компаниясига асос солди.
Шу билан бирга, Зигмунд Гамбургдаги Европа сиртқи олий таълим мактабини тамомлаб, бизнес-психологияси бўйича мутахассис бўлди. Унинг диплом иши корхоналар ҳидлар ёрдамида харидорларнинг хоҳиш-истакларига онгсиз равишда қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигига бағишланган эди.
2010-йилларнинг ўрталарида Зигмунд бизнесдан узоқлашиб, сиёсатга қизиқа бошлади. Ўсмирлик чоғидаёқ у ўша пайтдаги Германия канслери Ангела Меркел бощилигидаги консерватив ўнг марказчи партия — Христиан-демократик иттифоққа (ХДИ) аъзо бўлган эди. Зигмунд ХДИда олти йил ишлади, бироқ 2014-йилда у бироз аввалроқ ташкил этилган “Германия учун алтернатива” партиясига ўтди. Икки йил ўтиб, 26 ёшида у Саксония-Анхалт парламентида АфДдан ўрин эгаллади. Зигмунднинг сайловолди дастурининг асоси, кўпчилик партиядошлари каби, Меркел ҳукуматининг миграция сиёсатини танқид қилишдан иборат эди.
Нега Зигмунд ХДИдан АфДга ўтиб кетди? Версиялардан бирига кўра, у мамлакатнинг энг йирик партиясидаги ўта кучли рақобат туфайли ХДИ элитасига кира олмаслигини тушуниб етган ва шу сабабли кетишга қарор қилган. Зигмунднинг ўзи эса бу қарорини Меркел партияси олиб бораётган ва инқирозга юз тутган евроҳудуд мамлакатларини, хусусан Грецияни қўллаб-қувватлаш учун катта миқдорда маблағ ажратишни назарда тутувчи “еврони қутқариш” сиёсатидан норозилиги билан изоҳлаган.
Зигмунд 2020-йилларнинг бошларида — СОВИД-19 пандемияси даврида партиядаги фаолиятидан ташқарида машҳурликка эришди. Ўшанда у ижтимоий тармоқларда карантин чекловларига қарши роликлар чиқара бошлади. Хусусан, у мажбурий ваксинация ва жамоат жойларида ниқоб тақиш талабини “ақлсизлик” деб атаган. Роликлар қисқа вақт ичида миллионлаб марта кўрилди ва ёш сиёсатчини содиқ электорат билан таъминлади.
Чекловлар бекор қилинганидан кейин ҳам Зигмунд ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланишда давом этди — масалан, ўз кампаниясининг “трейлер”ларини жойлаб борди. Бу видеоларда Зигмунд мотоциклда мамлакат бўйлаб кезади, тарафдорлари билан учрашади ёки рафиқаси ва қизи билан вақт ўтказади. Зигмунднинг истисносиз барча чиқишлари унинг ижтимоий тармоқларида ёки ЁуТубеъда жонли эфирда намойиш этилади.
Интернетдаги имижига эътибор қаратиши билан у ҳатто партиядошлари орасида ҳам ажралиб туради: унинг барча видеолари томошабоп тарзда монтаж қилинган ва барча постларига машҳур қўшиқлар бириктирилган. Ижтимоий тармоқлардаги очиқлиги ва фаоллиги туфайли Зигмундни оммавий ахборот воситаларида АфДнинг “кулиб турган юзи” деб аташди. Ҳозирда унинг Инстаграмъда 750 минг, ТикТокъда деярли бир миллион обуначиси бор.
Улрих Зигмунд рафиқаси Юлия билан сайлов куни. 2026-йил 6-сентабр.
Журналистларнинг таъкидлашича, сайловчилар Зигмундга поп-юлдуздек муносабатда бўлишади — ундан футболкалар, курткалар, телефон ғилофлари, банкноталар, журнал сонлари ва муқовасида сурати туширилган газета нусхаларини имзолашни сўрашади. Кейинчалик бу газета ва журналларни ҳатто интернетда сотишади — баъзан 1000 евродан ҳам қимматроққа. АфД тарафдорларидан бири, Зигмундга канслер лавозимини башорат қилган 66 ёшли Франк Вилле ҳатто уни янги Кеннеди деб атаган.
“Улининг сеҳри мана шунда, — дейди Зигмунд ҳақида унинг партиядоши ва Саксония-Анхалт парламенти аъзоси Ханс-Томас Тилшнайдер. — У бирор жойда пайдо бўлиши билан одамлар ўзларини яхшироқ ҳис қила бошлашади. Одамлар унинг ёнида ўзларини яхши ҳис қилишади, буни тушунтириб бўлмайди”.
Ёш сиёсатчи дастурининг ўзаги ҳамон миграция қоидаларини кучайтириш ва ноқонуний қочқинларни тезроқ депортация қилишга чақириқлардан иборат бўлиб қолмоқда. Бироқ бу танқидчилар Зигмунд ва АфДни радикализмда айблайдиган ягона жиҳат эмас.
Ле Монде нашрининг Германиядаги мухбири ва суриштирувчи журналист Элза Конесанинг сўзларига кўра, Саксония-Анхалтдаги “Алтернатива” дастури партиянинг барча минтақавий бўлимлари орасида энг шафқациз дастурлардан бири ҳисобланади. Хусусан, унда партия ҳокимиятга келган тақдирда, расмий мақомга эга бўлмаган иммигрантлар ва қочқинларни депортация қилишни тезлаштириш, бошпана сўровчиларни жамоат ишларини бажаришга мажбур қилиш ҳамда мактабларда қочқинларнинг болалари учун махсус синфлар ташкил этиш зарурлиги айтилади. Шунингдек, мактаблар ўқувчиларда “эркак ва аёлдан иборат нормал оила образини шакллантиришга”, “болаларни халққа ва ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга” ҳамда “камалакранг байроқни эмас”, миллий байроқни кўтаришга мажбур қилинади.
АфД режасига кўра, минтақавий ҳукумат Саксония-Анхалт тарихини тарғиб қилиши ва унинг Германия империясидаги роли ҳақида сўзлаб бериши керак бўлади. Маҳаллий телевидение, таълим дастурлари ва иқлим ўзгаришига қарши кураш дастурларини буджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тўхтатилади. Бундан ташқари, Зигмунд бощилигидаги АфД минтақавий бўлими ковид пандемиясига қарши “номутаносиб қатъий чоралар”ни жорий қилганларни “аниқлаш ва жавобгарликка тортиш” мақсадида уларни тергов қилувчи махсус комиссия тузишни режалаштирмоқда.
“Зигмунд — қўй терисини ёпинган бўри, — дея таъкидлайди сиёсатчининг ХДИдаги рақиби Свен Чекалла. — Мафтункор табассумли ёш ва хушбичим инсон ортида у мансуб бўлган ўта ўнг партиянинг радикал қарашлари яширинган. Кўпчилик буни англамайди, чунки жуда камдан-кам одамгина номзодларнинг дастури билан яқиндан танишиб чиқади. Унинг кампанияси ТикТокъдаги 30 сониялик видеолардан иборат эди. Ва тасаввурга эга бўлиш учун кўпчиликка шунинг ўзи етарли бўлди”.
Танқидчилар Зигмундни Гитлер Германиясига хайрихоҳликда айбламоқда. Масалан, у фашистларнинг Сиег Ҳеил шиори оҳангида унинг исмини ҳайқириб айтган ўз тарафдорларини қоралашдан бош тортди. Дие Велт нашри мухбирлари эса Зигмунднинг тўрт нафар маслаҳатчиси илгари 2009-йилда Германия федерал ҳукумати томонидан тақиқланган ва қисман гитлерюгенд тамойилларига асосланган “Ватанпарвар немис ёшлари” экстремистик ва неонацистик ташкилотига аъзо бўлганини аниқлашга муваффақ бўлишди.
Зигмунднинг яна бир сафдоши Себастян Шмидтке илгари Германия Миллий-демократик партиясини (2023-йилда ўз номини “Ватан”га ўзгартирган) бошқарган. Бу партияни бир қатор сиёсацҳунослар НСДАПнинг мафкуравий вориси ва рейх қулаганидан кейинги энг йирик нацист партияси сифатида таърифлайди. Шмидткенинг ўзи бир неча бор нафрат қўзғатишда айбдор деб топилган ва бошқа неонацист ташкилотларга аъзо бўлган.
2023-йилда Зигмунд бир неча партиядошлари билан Поцдамдаги Адлон вилласида неонацистларнинг яширин учрашувида қатнашди, у ерда ХДИ ўнг қаноти ва бир нечта ўнг радикал гуруҳлар вакиллари ҳам иштирок этган эди. Учрашувда австриялик радикал ва идентаристик ҳаракат етакчиларидан бири Мартин Зеллнер муҳожирларни оммавий депортация қилиш режасини тақдим этди.
2024-йил январ ойида суриштирувчи журналистлар бу йиғилиш тафсилотларини фош қилганида, унинг иштирокчиларига қарши оммавий норозиликлар бошланди. Норозилар босими остида Зигмунд Саксония-Анхалт ландтагидаги меҳнат, ижтимоий масалалар, соғлиқни сақлаш ва тенглик қўмитаси раҳбари лавозимидан четлаштирилди. Бироқ у ўзи узр сўрамади ва учрашувдаги иштироки у ерда билдирилган ғояларга қўшилишини англатмаслигини таъкидлади.
Бу воқеаларнинг барчаси ва экстремистлар билан алоқалар Зигмунднинг сайловчилар орасидаги нуфузига таъсир кўрсатмади. Баъзи сиёсацҳунослар буни АфД анчадан бери асосий оммавий ахборот воситаларига ишончсизликни ўз мафкурасининг бир қисмига айлантиргани билан боғлайдилар. Шу сабабли, “Алтернатива” етакчиларидан бири неонацистлар билан алоқада ёки ўнг радикал қарашларда айбланганида, Зигмунд ва унинг партиядошлари буни рақиблар ташвиқотига тўнкаб қўйиши осон.
Сиёсатчининг ҳатто танқидий материалларни ҳам ўз фойдасига буриш маҳорати ҳам муҳим рол ўйнайди. Масалан, 2026-йил август ойида Дер Спиегел нашри у ҳақида “Германиядаги энг хавфли одам” сарлавҳаси остида мақола эълон қилганидан сўнг, Зигмунд ҳазиллашиб, агар унинг партияси минтақавий сайловларда 46 фоиз овоз тўпласа, бундай ПР учун нашрга қанча тўлаганини айтишини маълум қилди.
Зигмунднинг ўнг радикал сиёсатчилар билан алоқалари ва партиявий мансублигига қарамай, баъзи экспертларнинг фикрича, унинг ўзини эътиқодига кўра радикал деб ҳисоблаш қийин. Немис сиёсацҳуноси Ёханнес Хилленинг сўзларига кўра, Зигмунд кўпроқ оппортунист бўлиб, Германиядаги ўнг ғояларнинг юксалишидан ўз карерасини кўтариш учун фойдаланади.
“Унинг кучли томони шундаки, у АфДнинг бошқа раҳбарларидан фарқ қилади, — дея тушунтиради Хилле. — У шунчаки миграцияга қарши чиқиб, салбий фикрларни тарқатмайди. У ижобий гапиришни билади ва унда стратегик қараш деб аташ мумкин бўлган хусусият бор. У АфДга миллий миқёсда етишмаётган нарсани: одамларни руҳлантирадиган харизматик етакчиликни ўзида мужассам этади. У консерватор ниқобидаги ўнгчи популист”.
2026-йил 25-август.
Бироқ, биринчи навбатда Германиянинг гуллаб-яшнашидан манфаатдор бўлган ижобий ва тинчликсевар сиёсатчи қиёфасига қарамай, Зигмунд аллақачон ўзининг муросасизлигини намойиш этиб бўлди. Сайловда ғалаба қозонганидан сўнг, АфД парламентда мутлақ кўпчиликни қўлга кирита олмаган бўлса-да, у бошқа партиялар билан коалиция тузишни режалаштирмаётганини маълум қилди. Зигмунд, айниқса, ХДИ билан эҳтимолий ҳамкорлик борасида кескин фикр билдирди.
“ХДИ очиқ чегаралар, фуқароликка қабул қилиш ва гендер сиёсатини қўллаб-қувватлайди, — деди Зигмунд ўз фаолиятини бошлаган партия ҳақида. — Буларнинг барчаси Германияни ҳозирги ҳолатига олиб келди. Мен бундай одамлар билан бирга Германияни қутқара олмайман”.

