Дунё

“АфД муваффақияти кутилмаган ҳол эмас, асосий масала — партия ундан қандай фойдаланишида”. Эксперт — Германиядаги сайлов якунлари ҳақида

Радикал ъГермания учун алтернативаъ (АфД) партиясининг Саксония-Анҳалтдаги сайловлардаги ғалабаси бу сиёсий кучни илк бор федерал даражада ҳокимиятга олиб келиши эҳтимоли бор. АфД ҳукуматни қандай тузиши мумкин? Натижа сиёсий тизимда нимани англатади? ъДекодеръ муҳаррири Дмитрий Карсев — шу ҳақда.

“АфД муваффақияти кутилмаган ҳол эмас, асосий масала — партия ундан қандай фойдаланишида”. Эксперт — Германиядаги сайлов якунлари ҳақида

6-сентабр куни Германиянинг Саксония-Анҳалт федерал парламентига (ландтаг) бўлиб ўтган сайлов натижалари кенг жамоатчиликда катта резонанс уйғотди. Ўнг қанот радикал “Германия учун алтернатива” (АфД) партияси 43,8% овоз олиб, ишончли ғалабага эришди. Мазкур ҳудудда ҳокимиятни қўлда ушлаб турган Христиан-демократик иттифоқи (ХДИ) эса атиги 17,2% овоз тўплади. Канслер Фридрих Мерс сайловлардан кейин Германия партиявий тизимида “тектоник силжиш” юз берганини айтди.

АфД мутлақ кўпчилик ўринга эга бўлмагани учун партия коалицион ҳукумат тузишга мажбур. Германиянинг етакчи партиялари, жумладан ХДИ ҳам “брандмауер” сиёсатига амал қилади — Германияда ўта ўнг қанот партиялар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиш шундай аталади. Бироқ бундан олдинроқ “Сара Вагенкнехт иттифоқи” ҳамкорликка тайёрлигини билдирганди.

“Декодер” онлайн нашри муҳаррири Дмитрий Карсев билан сайлов натижалари, ҳукуматни шакллантиришнинг эҳтимолий ссенарийлари ҳамда АфД таъсири кучайишининг Германия партиявий тизими учун оқибатларини муҳокама қилдик.

— Бу қизиқиш Германия махсус хизматлари томонидан ўнг қанот экстремистик сифатида таснифланган ултраўнг “Германия учун алтернатива” (АфД) партиясининг сайловларда ғалаба қозониш имконияти билан боғлиқ эди. Шу билан бирга, гап шунчаки ғалаба ҳақида эмас (бундай ҳолат партия тарихида икки йил аввал Тюрингияда — у ҳам мамлакат шарқида — кузатилганди), балки овозларнинг мутлақ кўпчилигини қўлга киритиб, мустақил равишда ҳукумат тузиш имконияти ҳақида борди. Ҳозирга қадар ҳеч қайси минтақада бундай ҳолат бўлмаган.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Германиянинг қолган барча партиялари АфД билан ҳамкорлик қилишдан — коалиция тузишдан ҳам, биргаликда овоз беришдан ҳам қатъиян бош тортиб келган.

— Айнан Саксония-Анҳалт учун бу натижа шуни кўрсатадики, айни пайтда АфД ушбу федерал ернинг барча ҳудудларида энг оммабоп партия бўлиб турибди. Бундан ташқари, у деярли барча ижтимоий-демографик гуруҳларда пешқадам. Илгари Германияда бундай кучларни “фолкспартиялар”, яъни аҳолининг деярли барча қатламларини бирлаштира оладиган “халқ партиялари” деб аташарди.

Шунингдек, мен АфД рекорд даражадаги давомат — қарийб 78% иштирок шароитида ғалаба қозонганига ҳам эътибор қаратган бўлардим. Партия илгари сайловларга бормаган одамларни ўзига жалб қила олди. Бу одамлар “барибир христиан-демократлар ёки социал-демократлар ютади, ҳаммаси яхши бўлади” деган фикр билан эмас, балки аввал ҳеч кимни маъқул кўрмагани учун сайловга чиқмас эди. “Германия учун алтернатива” эса уларга ёқди.

Шунга кўра, ҳозирда илк бор АфДнинг ушбу ерда ҳукумат тузиш учун жиддий имкониятлари пайдо бўлди. Бундан кейин бир нечта эҳтимолий йўллар очилади:

Биринчи йўл:

“Сара Вагенкнехт алянси” билан биргаликда кўпчилик ҳукуматини тузиш. Бу Россияпараст, иқтисодий ва ижтимоий масалаларда сўл қанот қарашларига эга бўлган, шу билан бирга миграцияга қаттиқ қарши чиқувчи партиядир.

Иккинчи йўл:

Яширин овоз беришда бош вазирлик учун “Германия учун алтернатива” номзоди Улрих Зигмундга овоз берадиган бошқа партия “қочоқлари” ҳисобига кўпчилик ҳукуматини шакллантириш. Бундай “қочоқлар” у ёки бу қонун лойиҳаси бўйича кейинги овоз бериш жараёнларида дарҳол фош бўлади.

Учинчи йўл:

Озчилик ҳукумати. Бунинг учун расмий тартиб-таомиллар мавжуд ва назарий жиҳатдан бу юз бериши мумкин. Аммо бунга “Германия учун алтернатива”нинг ўзи рози бўладими-йўқми, ҳозирча номаълум, чунки озчилик ҳукумати учун қонун лойиҳаларини ўтказиш жуда мураккаб кечади. Нимадир қўлидан келади, нимадир йўқ. Шунинг учун бу модел иш бериши ҳам аниқ эмас.

— АфДнинг айнан олган натижасини мен кутилмаган деб айтолмайман — ижтимоий сўровномалар уларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли жуда юқори эканини кўрсатиб турган эди. Бошқа икки омил кутилмаган ҳол бўлди.

Биринчидан, Сара Вагенкнехтнинг муваффақияти. Сайловгача унинг партиясини “кўмиб бўлишган” эди, бироқ у зарур бўлган 5 фоизли барерни ошиб ўтди. Бу — кутилмаган ҳолат, чунки унинг қарама-қарши баёнотлари, жумладан, “алтернатива” билан ҳамкорлик ҳақидаги сўзлари сайловчиларни ундан узоқлаштириши керакдек туйилганди. Амалда эса, аксинча, турли тоифадаги аҳолини ўзига жалб қилди ва Вагенкнехт у ер-бу ердан ўзига тарафдорлар тўплай олди.

Иккинчидан, бу христиан-демократларнинг қай даражада қулагани бўлди. Сўровномалар уларга амалда олган натижасидан қарийб 5 фоиз кўпроқ овоз берилаётганини кўрсатганди. Гап 20–22 фоизли эҳтимолий натижа ҳақида бораётганди. Бироқ якунда улар бор-йўғи 17,2 фоиз овоз олди, бу эса энг пессимистик прогнозлардан ҳам паст кўрсаткичдир.

Бу ерда контекстни ҳам тўғри тушуниш керак. Бутун Германия бўйлаб ҳукмрон федерал партияларнинг рейтинглари кескин тушиб кетди. 2025-йилда Бундестагга (Германия федерал парламенти) сайловлар ўтказилганда, Саксония-Анҳалт бўйича натижалар тахминан худди шундай бўлган эди. Лекин яна бир қадам орқага ташласак, манзара янада қизиқроқ бўлади: 2021-йилда Саксония-Анҳалт ландтагига ўтказилган сайловларда ХДИ 37,1% овоз тўплаганди. Яъни маҳаллий христиан-демократлар федерал партиянинг ўзидан кўра анча оммабопроқ эди. 6-сентабрдаги сайловлар эса бу сафар улар федерал партиядан норозилик кайфиятини юмшата олмаганини кўрсатди.

— Ҳа, даъво қила олади. Айнан “анъанавий партиялар” учун вазият ўта ноқулай тус олгани сабабли шундай. Муаммо фақатгина Саксония-Анҳалтда эмас. Асосий муаммо — бутун Германия бўйлаб христиан-демократлар ва социал-демократлар жуда обрўсизланиб кетганида.

Мерс ҳукумати даврида ХДИ/ХСИ (Христиан-ижтимоий иттифоқи) рейтингининг тушиши қарийб 10% ни ташкил этди. Социал-демократлар рейтингининг пасайиши у қадар катта бўлмаса-да (жами 4%), лекин уларнинг дастлабки кўрсаткичларини ҳисобга олганда, бу христиан-демократларники билан тенг йўқотиш демакдир. Уларнинг асосий бошоғриғи ҳам шунда.

АфД учун эса бу ўзларини нафақат қонун чиқарувчи, балки ижроия ҳокимиятига ҳам жиддий даъвогарлик қилаётган куч сифатида намоён этиш имкониятидир. Улар ХДИ ичида АфД билан ҳамкорлик қилиш масаласида ички бўлиниш келтириб чиқариш мақсадида унга босим ўтказишга уриниши мумкин. Ёки улар ҳукумат коалициясини парчалаб, муддатидан олдин сайловлар ўтказилишига эришишга ҳаракат қилади. Улар амалдаги коалиция ишлай бошлаганидан бери ўз олдиларига айнан шу мақсадни қўйиб келмоқда.

Ҳозирда анъанавий партиялар рейтинглари тушиб бораётгани атрофида шаклланган медиа муҳити уларга бундай имкониятни тақдим этмоқда. Сўнгги беш йил ичида биринчи марта ХДИ рейтинги 20% дан кам эканини кўрсатган сўровнома натижаси эълон қилинди. Бу тахминан Мерс партия раҳбарлигига келган вақтдаги натижа билан тенгдир. Яъни у партияни ўша пайтдаги анча ачинарли деб ҳисобланган ҳолатга қайтармоқда.

Агар АфД ҳукуматни шакллантирган тақдирда нималар бўлиши мумкинлиги ҳақида аниқроқ тўхталадиган бўлсак, вазият қуйидагича: агар партия ўз ҳукуматини тузса, икки хил йўл тутиши мумкин.

Биринчи йўл: Сокин ҳолда бошқариш ва Германия Конституциясига зид келмайдиган қонунларни қабул қилиш.

Бу чоралар кимларгадир ёқмаслиги, шов-шувли бўлиши мумкин, лекин расман қонун доирасида қолади. Масалан, мактабларда камалак рангли байроқларни тақиқлаш (бу уларнинг энг севимли дастурий ваъдаларидан бири), мактабларда рус тилини ўқитишни кенгайтириш, партияга ёқмайдиган — масалан, гендер ёки постмустамлакачиликка оид тадқиқотларни минтақавий буджетдан молиялаштиришни қисқартириш. Буларнинг барчаси федерал ер ҳукумати ваколатига киради ва ўз-ўзидан Асосий қонунга зид келмайди. Бу шов-шувли, лекин радикал қадамлар эмас.

Иккинчи йўл: Конфронтация йўлини тутиш.

Масалан, қочқинларни қабул қилишни амалда тўхтатишга уриниш, шамол энергетикасини ривожлантиришни қандайдир йўл билан секинлаштириш ёки полиция ваколатларини, жумладан, қочқинларга қарши курашиш учун кенгайтириш. Бундай ҳолатда федерал ҳукумат олдида “маҳаллий ер ишларига аралашиш керакми-йўқми?” деган савол кўндаланг бўлади.

Бироқ бу тўлақонли конституциявий инқирозни келтириб чиқаради. Биринчидан, бундай аралашув имконияти Асосий қонунда ҳақиқатан ҳам кўзда тутилган, лекин уни амалга ошириш жуда мураккаб. Иккинчидан, бунинг ўзи катта сиёсий ҳаракат бўлади. Федерал ҳукуматнинг рейтинглари паст бўлган бир шароитда, бу кутилмаган ва олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин.

— Бундай эҳтимол бор, лекин юқорида таъкидлаганимдек, ҳозирча кўпроқ “йўқ” деган жавоб тўғри келади.

АфД вакили ХДИ ичидаги баъзи одамларнинг — масалан, христиан-демократлар ичидаги “ўзгача фикрловчилар”, диссидентлар ёки қаршиларнинг овозлари эвазига сайланиши мумкин. Аммо шундан кейин савол туғилади: улар бундай овоз беришдан кейин нима қилади? Агар улар ХДИдан чиқиб, АфДга қўшилса ёки партиясиз бўлиб қолса, бу ҳали “брандмауер”нинг бузилганини англатмайди. Аммо улар ХДИда қолиб, шу билан бирга мунтазам тарзда АфД билан бирга овоз беришда давом эца, бу энди тамомила бошқача ҳолат бўлади.

Шу билан бирга, менимча, АфДнинг ҳар қандай ошкора институционал тузилмаларга қарши ташаббуслари ҳеч кимда хайрихоҳлик ёки унга қўшилиш истагини уйғотмайди. Аммо агар партия Асосий қонун доирасида нимадир қилишга ҳаракат қилса, балки унга кимдир қўшилиши мумкин. Бу “юмшоқ ҳамкорлик” кўринишига айланиши эҳтимолдан холи эмас.

Бироқ бу ҳолатда АфДнинг ўзи ўз радикал сайловчиларининг бир қисмини йўқотиш хавфига дуч келади — улар партия оппортунистга айланиб қолди, унга фақат ҳокимият керак, деган хулосага келишлари мумкин. Яъни АфД ҳам анча мураккаб вазиятда қолмоқда. У мутлақ кўпчиликни қўлга кирита олмади ва энди ўз муваффақиятини қандай тасарруф этиш ҳақида бош қотириши зарур.

Партия ичида бу борада турли қарашлар мавжуд. Берлиндаги федерал раҳбарият барибир ҳукуматни бошқаришга уриниб кўриш керак деб ҳисоблайди. Саксония-Анҳалтдаги маҳаллий етакчиси Улрих Зигмунд эса, тушунишимча, озчилик ҳукуматига раҳбарлик қилишни унчалик хоҳламаяпти. Қўллаб-қувватловсиз у коалицион бошқарувга ҳам боришни истамайди. Яъни у озчилик бўлиб ҳукмронлик қилмоқчи эмаслиги аниқ.

Шунинг учун вазият анча мураккаб.

— Бир нима дейиш қийин, чунки вазият жуда шиддат билан ривожланмоқда ва мен қатъий башоратлар қилишдан қочган бўлардим.

Мерсда ҳозир келажак учун бир нечта эҳтимолий ссенарийлар бор. Улардан бири — ўз партияси унга қарши исён кўтариши ва амалдаги коалицияни сақлаб қолган ҳолда унга истеъфога чиқишни таклиф қилиши мумкин. У, табиийки, бундай ссенарийнинг олдини олишни хоҳлайди.

Христиан-демократларнинг АфД билан ҳамкорликка бориши ссенарийси, яна бир бор айтаман, жуда катта муаммоларга эга. Бу ХДИ/ХСИга сайловчиларнинг қайтишини кафолатламайди. Менимча, бунинг эҳтимоли жуда катта эмас. Бундан ташқари, у энди Мерснинг ХДИси бўлмай қолади. У АфД билан ҳамкорлик қиладиган партияга раҳбарлик қилмайди. У бундай ҳамкорликка асло бормаслигини кўп марта таъкидлаган ва нима уни ўз фикрини ўзгартиришга мажбур қилиши мумкинлигини тасаввур қилишим қийин.

Менимча, унинг ҳозирги бош сиёсий хабари — “келинг, яна озгина сабр қилайлик” деган даъватдан иборат. Чунки Германия иқтисодиёти, ўта ноқулай шароитга қарамай, гўёки бироз тикланиш белгиларини кўрсатмоқда. Ўсишнинг илк рақамлари кўринди, экспорт ошаётгани аломатлари пайдо бўлди. Умуман олганда, иқтисодиёт Ҳурмуз бўғози атрофидаги вазият, иссиқ ёз ва бошқа омилларга қарамай, қандайдир ижобий сигналлар бера бошлади.

Яъни бу — ислоҳотлар натижасини кутиш кераклиги ҳақидаги гап, чунки ислоҳотлар барибир кетмоқда. Бошқа масала — сабр етарли бўладими? Айниқса, Мерснинг ўзи коммуникатор сифатида вазиятни тинчлантирмай, аксинча, жаҳлни чиқараётганини ҳисобга олсак. У доимо жамиятни асабийлаштираётгандек ва тинч эмас, қўшимча хавотирли муҳитни яратаётгандек таассурот уйғотади. Шу сабабли сабр етадими-йўқми, бунга ишончим комил эмас. Кўрамиз.

Ҳозир Мерсда танлов унчалик кўп эмас. Улар амалдаги коалиция ичида ва амалдаги коалицион ҳамкорлар билан келишиб олишга уринишлари керак. Яна бир вариант — коалициянинг тарқалиши ва қайта сайловлар. Аммо бу ҳам оғир йўл бўлиб, христиан-демократларга ҳеч қандай яхши нарсани ваъда қилмайди.

— Саксония-Анҳалт натижасини бутун Германияга асло тўғридан тўғри кўчириб бўлмайди. Кичикни каттага тенглаштириб бўлмайди. Саксония-Анҳалт ҳам, бошқа ҳар қандай немис ери каби, бутун мамлакатни тўлиқ акс эттирмайди. Германия бу маънода жуда федераллашган давлат бўлиб, ҳар бир ер — алоҳида дунё демак. Гарчи, албатта, умумий тенденсиялар ҳам мавжуд бўлса-да: масалан, “алтернатива”нинг ўсиши, эски партияларнинг пасайиши ва ҳоказо.

Ўйлайманки, ўзгаришлар бўлиши мумкин. Ҳозир улар қайси йўналишда ҳаракатланишини тахминан тасаввур қилиш мумкин.

Кўринишидан, нафақат “алтернатива”, балки сўллар — Дие Линке партияси ҳам радикаллашади. Чунки радикал мухолифатда бўлиш ҳозир сиёсий очколар келтираётгандек. Кўриниб турибдики, уч томонлама марказ шаклланади: социал-демократлар, “яшиллар” ва христиан-демократлар, чунки энди иккита партиянинг ўзи кўпчиликни ташкил қилишга етмай қолмоқда.

“Яшиллар”, эҳтимол, эндиликда ўзларини марказчилик ва ўзгаришларга интилишни ўзида бирлаштирган энг ишончли куч сифатида кўрсатишга ҳаракат қилади. Аммо бу уларнинг қўлидан келадими-йўқми — катта савол, чунки уларнинг антирейтинги ҳали ҳам жуда юқори. Хусусан, менимча, “алтернатива”нинг бундай кучли ғалабага эришганининг сабабларидан бири шундаки, кўплаб сайловчилар сайлов олдидан “яшиллар”нинг кўрсаткичлари ўсаётганини кўриб, уларни ёқтирмаганлари сабабли атайлаб “алтернатива”га овоз берди.

Энг асосий савол — ХДИ билан нима содир бўлади? У қандай ривожланади? У ерда катта ички парчаланиш юз бермайдими?

Иккинчи муҳим савол — агар “алтернатива” ҳокимият тепасига келса, унинг ўзи билан нима бўлади? Чунки биз уни ҳали ҳокимиятда кўрмадик. Мен ҳозирча ер даражасидаги, яъни Саксония-Анҳалтдаги ҳокимиятни назарда тутяпман. Бу ҳам партиянинг ўз ичида муаммолар ва бўлинишларга олиб келиши эҳтимолдан холи эмас, чунки ҳокимият — доимо оғир синов. Тажриба бўлмаганида, ишлар мутлақо кутилмаган тарзда кечиши мумкин.

Шунинг учун вазиятни кузатамиз. Ўзгаришлар, катта эҳтимол билан, бўлади. Лекин мен учун “алтернатива”нинг федерал даражада ҳокимиятга келиши муқаррар эмас. Аниқроғи, мен бундай деган бўлардим: мен учун “алтернатива”нинг барқарор ва кучли ҳокимиятга келиши аниқ факт эмас.

Улар қандайдир чекланган шаклда — масалан, озчилик ҳукумати орқали ёки бошқа бирор ролда ҳокимиятга келишлари мумкин. Аммо ҳозирча уларнинг Германия сиёсатида мутлақ ҳукмрон кучга айланаётганини кўрмаяпман. Ҳозир кўпчилик бу ҳақда ўйламоқда ва шуни кутмоқда, бунга кўп нарса ишора қилаётгандек ҳам туйилади. Аммо чуқурроқ назар ташланса, ҳозирча ундай эмас.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.