Қоровулбозордаги нефт омборида ёнғин рўй берди
Ҳодиса оқибатида 3 киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган. Етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда.

Қоровулбозордаги нефт омборида ёнғин юз берди
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли нефт сақлаш омборида содир бўлган ёнғин натижасида уч киши жароҳат олди.
ФВВ хабарига кўра, 15-сентабр куни соат 10:30 да 112 тизимидан Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, «Чўлқувар» МФЙ ҳудудида жойлашган Қоровулбозор нефт маҳсулотларини сақлаш омборидаги сиғим (резервуар)лардан бирида ёнғин чиққани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга биноан қутқарув бўлинмалари зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғинни соат 11:18 да ўчирган. Ёнғинни бартараф этишга 14 та қутқарув бўлинмаси жалб этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, омбордаги ёқилғи сиғими (резервуар) ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида 3 киши турли даражадаги куйиш тан жароҳатлари олиб Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Вилоят ФВБ, ИИБ, ССБ раҳбарияти ва ҳамкор хизмат ходимлари воқеа жойига чиққан.

