Маҳаллий

Қорақалпоғистонда хусусий боғчалар учун 7 фоизли кредит берилади

Қорақалпоғистонда хусусий боғчалар учун 7 фоизли кредит ажратилади

Президент Нукус шаҳридаги 1-сон техникумда йўлга қўйилган касбий таълим тажрибасини кенгайтириш зарурлигини қайд этди.

Техникумда Пеарсон БТЕС халқаро таълим дастури жорий қилинган бўлиб, битирувчиларга 70 та давлат тан оладиган касб сертификати берилади.

Тадбиркор Саловутдин Илёсов бу ерда 37 турдаги кичик асбоб-ускуна ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, ёшларга ускунасозликни ҳам ўргатмоқда. Ушбу ускуналарни олган 4 минг ишсиз даромад топишни бошлаган.

Янги йилдан Амударё, Беруний, Чимбой ва Қўнғиротдаги биттадан техникумда ҳам шу тажриба йўлга қўйилади.

1-октябрдан асбоб-ускуна учун бериладиган ссуда миқдори 20 млн сўмдан 50 млн сўмга оширилади.

“Уста-шогирд” анъанаси асосида касб ўрганиш харажатларини қоплаш бўйича ёш чегараси 30 ёшдан 40 ёшга кўтарилади.

Қорақалпоғистонда мактабгача таълим қамрови 84 фоизга етган. Бироқ Амударё, Бўзатов, Тахиатош, Тўрткўл, Чимбой, Хўжайли ва Элликқалъада бу кўрсаткич ҳали ҳам пастлиги қайд этилди.

Энди Қорақалпоғистонда хусусий боғча очадиган тадбиркорларга 15 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан 7 фоизли кредит берилади.

Қолган вилоятларда кредит ставкаси марказдан узоқ-яқинлигига қараб, 7 фоиздан 15 фоизгача бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.