Қора денгиз дунёдаги энг хавфли кемаçилик йöналиşига айланди
У ерда Ҳöрмуз бöğозидагидан кöра кöпроқ денгизçи ҳалок бöлмоқда.

Қора денгиз дунёдаги энг хавфли кема қатнови йўналишига айланди
Россия ва Украина ўртасидаги кенг кўламли уруш Қора денгизни савдо кемалари учун энг хавфли ҳудудга айлантирди, деб ёзмоқда. 2026-йил бошидан бери у ерда камида 40 денгизчи ҳалок бўлган. Таққослаш учун, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши сабаб қатнов қийинлашган Ҳормуз бўғозида шу даврда ҳалок бўлган денгизчилар сони 24 нафарни ташкил этади.
Амбрей компанияси ва Халқаро денгиз ташкилоти маълумотларига кўра, йил бошидан буён Қора денгизда 570 дан ортиқ кема зарбага учраган. Улардан айримларига тасодифан ҳужум қилинган, аксарияти эса атайлаб нишонга олинган — Россия ҳам, Украина ҳам экспорт даромадларидан маҳрум этиш учун бир-бирининг денгиз орқали ташувларига тўсқинлик қилишга уринмоқда.
Энди Қора денгиздаги ҳарбий хавф-хатарларни суғурталаш нархи кема корпуси қийматининг 15 фоизигача етиши мумкин. Бу Форс кўрфази кемалари учун белгиланган ставкадан деярли икки баравар юқори. Ҳарбий хавф-хатарлар хавфи энг юқори бўлган ҳудудлар эса Руминия, Болгария ва Туркиянинг ҳудудий сувларидан ташқари деярли бутун Қора денгиз акваториясини қамраб олади.
Яқин Шарқдан Ҳормуз бўғози орқали нефт ташиш энди фойдалироқ ва хавфсизроқ бўлиб қолди. Шу сабабли кемаçилик компаниялари Қора денгизда ишлашдан бош тортиши ёки суғурталаш арзонроқ тушадиган эски кемалардан фойдаланиши тобора кўпроқ учрамоқда.
Экипаж аъзолари Сурия, Миср ва Озарбойжондан йиғилади. ФТ нашри маълумотига кўра, суриялик денгизчилар Қора денгизда бир ойда 800 доллар атрофида маблағ ишлаб топади. Ҳарбий ҳаракатлар зонасида ўтадиган ҳар бир кун учун уларга икки ҳисса ҳақ ваъда қилинади. Кема ҳужумга учраши оқибатида ҳалок бўлган тақдирда, унинг оиласига 25 мингдан 50 минг долларгача товон пули тўланади.
Сентабр ойида Украина пилоциз тизимлар кучлари бошлиғи Роберт Бровди украин ҳарбийлари ўн бир ҳафта давом этган амалиёт доирасида россияликларнинг 300 дан ортиқ кемасига зарба берганини маълум қилганди. Бу амалиёт вақтида нафақат санксия остидаги танкерлар, балки ғалла ташувчи юк кемалари ҳам нишонга айланган.
Бунга жавобан Россия ҳам Украина портларидан фойдаланувчи кемалар бўйлаб зарба беришни кучайтирди. Амбрей компанияси ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги 45 кун ичида Россиянинг Қора денгиз акваториясидаги ҳужумларининг 90 фоизга яқини савдо кемаларига тўғри келган.
Зарбалар жаҳон бўйлаб ёқилғи ва озиқ-овқат таъминотига таъсир кўрсатади. Сентабр ойида Россия ғалласи экспорти ўтган йилгига нисбатан 52 фоизга камайган, Украина эса прогноз қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг фақат ярмини экспорт қила олмоқда. Кплер маълумотларига кўра, сентабр ойида Россиянинг дизел ёқилғиси экспорти ўтган йилгига нисбатан кунига 467 минг баррелга камайган.

