Дунё

Украина Россияга Қора денгизда ўт очишни тўхтатишни таклиф қилди — Реутерс

Украина Россияга Қора денгизда ўт очишни тўхтатишни таклиф қилди — Реутерс

Украина Россияга Қора денгиздаги фуқаролик обьектларига ҳужумларни тўхтатиш таклифини юборди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манба Реутерс агентлигига маълум қилди.

Иккала мамлакат ҳам кемалар ва портларга берилаётган зарбалар сабаб глобал озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид кучайганидан огоҳлантирмоқда. Ҳужумларни тўхтатиш ҳақидаги таклиф Киев томонидан учинчи томон орқали етказилган. Украина ҳалигача жавоб кутмоқда.

Жаҳон қишлоқ хўжалиги бозорида муҳим ўрин тутувчи Россия ва Украина бир-бирини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиётган кемаларга ҳужумларни кўпайтирганликда айбламоқда.

Россиянинг хорижий байроқ остидаги ўнлаб кемалар ва порт инфратузилмасига берган зарбалари сабаб кўплаб кема эгалари Одеса вилоятидаги портларга киришни тўхтатди. Одеса ғалла экспорти учун асосий марказ ҳисобланади. Шу сабабли Киев муқобил юк ташиш йўналишларидан фойдаланишга мажбур бўлди.

Россия бу масалада очиқ изоҳ берганича йўқ. Ушбу хабардан олдин Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко Москва Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш бўйича расмий таклиф олмаганини айтган эди.

“Сўнгги пайтларда турли хил мораторийлар ва сулҳлар ҳақида чақириқларни кўп эшитяпмиз. Бу ғоялар турли каналлар орқали илгари сурилмоқда. Лекин биз ҳеч қандай расмий таклиф олмадик”, деган у ТАСС давлат ахборот агентлигига.

Украинанинг таклифи ҳақидаги Реутерс хабаридан сўнг Эуронехт биржасида буғдой фючерслари нархи кескин кўтарилишдан кейин қайта пасайди. 8-август куни Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Россия ва Украинага Қора денгиздаги ҳужумларга мораторий эълон қилиш бўйича таклиф етказилганини айтганди.

Россиянинг Одеса вилоятидаги Украина портларини амалда қамал қилиши август ойида украин ғалласи экспортини 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 76 фоизга камайтириб юборди. Қишлоқ хўжалиги сектори вакиллари бу ҳолат давом эца, иқтисодиёт учун оғир оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирмоқда. Аввалроқ Россия ва Украина ўртасидаги тўқнашувлар сабаб Туркия Қора денгизда кемалар ҳаракатини чеклагани ҳақида хабар берилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.