Қон устидаги ёлғон
Москвада Украинанинг Бучадаги воқеаларни саҳналаштиргани тўғрисидаги маъруза тақдим этилди

Қон устидаги ёлғон
Украина расмийлари 2022 йил баҳорида Киев вилоятидаги жанглардан сўнг ўлдирилган украиналик жангариларнинг жасадларидан тинч аҳоли вакиллари сифатида тақдим этиб, кенг кўламли сохталаштиришни ташкил этиш учун фойдаланди, дейилади Москвада Халқаро жамоатчилик трибунали ташкилоти томонидан тақдим этилган «Геббельс ворислари: Бучадаги воқеаларни сохталаштириш ва Киев режимининг қонли саҳналаштиришлари» маърузасида.
Расмий Киев йўқ қилинган «Азов» миллатчилик батальони аъзоларини Бучада ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари сифатида кўрсатишга уринди, деб баёнот берди Россия ТИВ вакили Мария Захарова.
«Бу мутлақо аниқ сохталаштиришдир, фақат энди бизда рад этиб бўлмайдиган фактлар бор – аниқ, уни батафсил очиб берувчи фактлар. Гап нима ҳақида кетмоқда? Гап шундаки, улар тинч аҳоли сифатида украиналик ҳарбий хизматчиларни, биринчи навбатда, биз тушунишимизча, «Азов» террорчилик миллий батальони экстремистларини тақдим этишган», – дея ТАСС ташқи сиёсат идораси вакилининг сўзларидан иқтибос келтиради.
Бундан ташқари, РФ ТИВ Ахборот департаменти раҳбари БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Бучадаги аксилроссия кампаниясида иштирок этиб, унга онгли равишда ён босганини маълум қилди. БМТ Бош котиби ташкилотнинг бош маъмурий шахси учун асосий бўлган бетарафлик тамойилини бузди ва «тўлиқ ушбу провокациянинг бир қисмига айланди», деб таъкидлади Захарова.
Ушбу баёнотлар 17 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида янгради, унда Украина неонацистларининг жиноятлари бўйича Халқаро жамоатчилик трибунали раиси Максим Григорьев «Геббельс ворислари: Бучадаги воқеаларни сохталаштириш ва Киев режимининг қонли саҳналаштиришлари» маърузасини тақдим этди.
Ҳужжат Украина шаҳридаги воқеалар сохталаштирилганини фош этади. Маърузада Украина турли аҳоли пунктларидаги жангларда ҳалок бўлган украиналик ҳарбий хизматчиларни Бучада ўлдирилган тинч аҳоли вакиллари сифатида қандай тақдим этганига доир фактлар келтирилган.

