Қоғоз асл нусхаларсиз. Россия ва Ўзбекистон трансчегаравий электрон ҳужжат айланишини йўлга қўйди
Россия компаниялари Ўзбекистондаги контрагентлари билан юридик жиҳатдан аҳамиятли электрон ҳужжатларни алмашиш имкониятига эга бўлдилар. Трансчегаравий электрон ҳужжат айланишини Россиянинг "СКБ Контур" компанияси "Диадок" сервиси фойдаланувчилари учун ишга туширди.

Қоғоз асл нусхаларсиз. Россия ва Ўзбекистон трансчегаравий электрон ҳужжат айланишини йўлга қўйди
Россия компаниялари эндиликда Ўзбекистондаги контрагентлари билан юридик кучга эга электрон ҳужжатларни алмашишлари мумкин. "Диадок" сервиси фойдаланувчилари учун трансчегаравий электрон ҳужжат айланишини Россиянинг "СКБ Контур" компанияси ишга туширди.
Янги формат мамлакатлар ўртасида қоғоз асл нусхаларни жўнатишдан воз кечиш имконини беради. Ҳужжатларни тезроқ келишиш ва имзолаш, зарурат туғилганда эса уларга тезкорлик билан тузатишлар киритиш мумкин.
Хорижий контрагентнинг электрон имзоси билан имзоланган ҳужжатлар билан ишлашда, бундай имзонинг ҳақиқийлигини текширишни мустақил сертификатлаштириш маркази амалга оширади.
Компаниядан таъкидлашларича, Ўзбекистон билан алмашинувнинг йўлга қўйилиши Россия ва Ўзбекистон компанияларининг ҳужжатлар билан ишлаш имкониятларини кенгайтиради ва уларнинг қоғоз асл нусхаларини юбориш заруратини йўққа чиқаради.
Трансчегаравий электрон ҳужжат айланишининг йўлга қўйилиши Ўзбекистоннинг ҳужжат айланишини рақамлаштириш ва давлат органларида қоғоздан фойдаланишни қисқартириш борасидаги курсига мос келади.

