Қиş қарşисидаги çимёнликлар: қиşлоқлар совуқ кунларга тайёрланмоқда
Ҳаво ҳароратининг пасайиşи ортидан олис ҳудудларда совуқ кунларга тайёргарлик боşланди. “Қариган” боğларни сотиб олиб, дарахтидан öтин ҳозирлаб қöйган öтинфуруşлар маşинаси билан аллақаçон бозорни тöлдирган. Газлаşмаган ҳудудларда одамлар öтин ва кöмир ğамлаş тараддудида. Kun.uz мухбири Фарğона тумани Çимён қиşлоğида бöлиб, öтин бозоридан репортаж тайёрлади.

Қиш олдидаги чимёнликлар: қишлоқлар совуқ кунларга ҳозирлик кўрмоқда
Биз борган Чимён қишлоғининг Кончилар маҳалласидаги бозор ҳафтанинг чоршанба-шанба кунлари ишларкан.
Ўтин нархи қанча?
“Айни кунларда бир Лабо ўрик ўтин ҳолатига қараб 800 000 сўмдан 1 млн 200 000 сўмгача, “ЗИЛ”дагиси эса 2 млн 800 минг сўмгача сотиляпти. Ёз кунларида муддати ўтган, яхши ҳосил бермай қўйган боғлардаги мевали дарахтларни кесиб, қишда сотиш учун тайёрлаб қўямиз. Бу ҳам тирикчиликнинг бир кўриниши-да. Совуқ тушди дегунча уларни бозорга олиб чиқамиз.
Ўтин сотиб бойиб кетмайсиз-ку, лекин ҳартугул қора қозонингиз қайнаб туради-да. Қишда ўтин сотаман. Баҳордан бошлаб деҳқончилик билан шуғулланаман, трактор ҳайдайман.
Кунлар совиб, ўтин сотиш мавсуми ҳам бошланди. Энди буёғига то баҳоргача ўтин сотамиз. Чимён қишлоғининг Кончилар маҳалласида ҳар чоршанба-шанба бозор бўлади. Ҳафтанинг қолган кунлари бошқа қишлоқлардаги бозорларга бориб ўтин сотиб келамиз.
Бир оила камида 3 та Лабодаги ўтин ва ўртача 2 тонна кўмир билан қишдан чиқиши мумкин”, дейди ўтинфурушлардан бири.
Фарғона туманининг Қорğонтепа қишлоғида яшовчи Адҳам ота Аббосовни ўтин бозорида учратдик. Отахон нархларни билиш учун бозор оралаган экан.
“Бозорга тушиб, ўтин нархларига қизиқдим. Қиш ҳам келяпти, иложини қилсак, ўтин сотиб оламиз-да. Ўзимизнинг боғдорчилигимиз бор, ўтин ўзимиздан ҳам чиқади, кам-кöстига олиб қўямиз-да. Билиб бўлмайди, қиш қаттиқ келиши ҳам мумкин. Ҳар йили 2 та печкага ўт ёқамиз. 1,5 тонна кўмир ва 2 Лабо ўтин билан қишдан эсон-омон чиқиб оламиз”, дейди Адҳам ота.
Кончилар бозорига кириш эшиги ёнидаги дўконда Тоҳир ака Холматов ўғли билан печка сотар экан.

