Маҳаллий

“Қизимнинг тақдирини ким тиклаб беради?” Наманганда 5 ёшли қиз билан боғлиқ ҳолат тафсилотлари

“Қизимнинг тақдирини ким тиклаб беради?” Наманганда 5 ёшли қиз билан боғлиқ ҳолат тафсилотлари

Наманган вилоятидаги давлат боғчаларидан бирида ишловчи омбор мудири 5 ёшли тарбияланувчи қизни зўрлагани ҳақида хабар берилганди. “Миллар” кўрсатувида ушбу ҳолат тафсилотлари юзасидан репортаж эфирга узатилди.

Учқўрғон тумани мактабгача мактаб таълими бўлими мутахассиси Ҳусан Бурҳонов бу борада “кўчада қанақа хабар бўлса, шунақа хабари борлигини” айтди.

“Бизда аниқ далилли маълумот йўқ бизда”, дейди у.

Ҳусан Бурҳонов журналистнинг бутун Ўзбекистон хабардор бўлган ҳолатдан назорат қилувчи орган хабардор бўлмагани ҳақидаги саволига “бизга ҳеч қанақа маълумот очиқланмади”, деб жавоб берди.

Шахсини ошкор этмасликни сўраган фуқаро журналистга боғча ходимларининг барчаси бундан хабардор эканини айтди.

Яна бир фуқаро эса гумонланувчи шахс аввал ҳам хўжалик мудири бўлгани, кўмир ўғирлаб, қамалмай қолганини таъкидлади.

Беш ёшли қизнинг онаси турмуш ўртоғига ёрдам бериш учун ишга чиққанини, акс ҳолда уйда фарзандларига қараб ўтиришини айтиб ўтди.

“Наҳотки беш ёшли қизим увол кетади? У қизнинг тақдири нима бўлади? Тақдири керак менга, ким тиклаб беради?” дейди қизнинг онаси.

Онанинг айтишича, омбор мудири унинг қўшниси бўлади. У уйига кириб кетаётганида қизга қараб кулиб ўтиб кетган.

“Мен роса ғалати бўлдим. Эркак киши беш ёшли қизга кулса ғалати-ку энди. Кейин қўлини кўтарди қизим. Уйга кирдим, ғалати бўлишни бошладим. Она эканман, сездим ичимда. Боламдан гап олишни бошладим. Болача бўлиб гапирдим. Қизим, у киши сени яхши кўрадими, десам, ъҳа, музқаймоқ олиб берганларъ, деди. Шундан кейин музладим. Ўртоқларингга ҳам олиб бердими, десам, ъменгаъ, деди. Нималар қилади яна, десам, қучоқлайдилар, ўпадилар, дейди. У киши сени яхши кўрарканлар-да, десам, ъҳа, яхши кўрадилар. Менга ҳеч кимга айтмасанг, нарсалар, совғалар олиб бераман, дедиларъ, дейди. Бола-да, ўйнаяпти, мен гапимни гапирсам ҳам, қўғирчоқларини, ўйинчоқларини ўйнаб ўтирибди. Кейин яна савол бердим. Болажоним, яна нима қилади, десам, ъкийимларимни ечадиларъ, дейди”, дея қизи билан бўлган суҳбатни она ҳикоя қилди.

Қизнинг онаси бу ҳолат юз беришига шароит яратиб берган инсонлар қаерда экани, нима учун кузатув камералари ишламаганини ҳам тилга олди.

“Булар ҳам энди бизнинг боғчада бўлмаган деб тан олмаяпти. ъҲозир мен билмадим, таътилдаманъ, дейди. Бўпти, ўрнидаги одам ким бўлган ўша пайтда? Ҳозир сўрай десам, мен оғзимга уришади, гапиртиришмайди. Нима сабабдан гапиртиришмайди? Мен қийин аҳволдаман. Бир кун ички кийимсиз чиқди болам. Мен энди болаликка йўйдим-да. Пайшанба куни бўлган бўлса ички кийимсиз, жума куни менга қўшиб беряпти у нарсани ювиб, тозалаб. Ишини тоза қилиб бўлди булар. Камералар ишламаган”, дейди она.

Она қизи билан суҳбат ҳақида гапирар экан, қизи ҳолат содир бўлаётганда боғча опаси келиб қолганини айтганини таъкидлади.

“Кўрган опаси. Ўшани тан олмаяпти. Нима қилди кейин, десам, ъички кийимларимни ювиб, ёйиб қўйдиларъ, деяпти”, дея қўшимча қилди она.

Она ўз сўзида омбор мудири қизини анчадан бери ўргатиб келгани, жуда қўрқитганини айтди.

“Қўрқоққина бўлиб қолган эди-да. Ўйчан бўлиб қолди. Боғчани кўрса, бошқа томондан юрайлик деб қўрқяпти. Бу ътравмаъ эмасми боламга? Бу ердан кетайлик деб йиғлаяпти қизим”, дейди она.

Онанинг айтишича, гумонланувчи шахс — омбор мудири аризани қайтариб олиш учун пул таклиф қилган.

“Мен бу нарсани айтиб, мен қизимни савдолашадиган она эмасман. Менга пулинг керак эмас, чиқ деб чиқариб юбордим. Улар индамайди, қўли калта деб ўйлаган. Булар тўғри, менинг қўлим калтадир, лекин виждоним бор. Мен савдолашадиган она эмасман. Нима сабабдан улар менга пул таклиф қилади? Нима сабабдан? Мен нима эканман, нима учун яшаяпман? Болаларим учун яшаяпман-ку”, дейди она.

Учқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси шифокорининг сўзларига кўра, 5 ёшли қиз билан содир бўлган ҳолатдан бир ҳафта ўтиб мурожаат қилинган, шу пайтда жароҳатлар битиб бўлган. Қизнинг бошқа тана аъзоларида кўкариш ёки жароҳат излари бўлмаган.

Учқўрғон туман суд-тиббиёт экспертиза бўлими эксперти ҳолат бўйича дастлабки маълумотнома асосида тегишли тартибда тергов ўтказувчи, суриштирувчи органлар томонидан қонунда белгиланган тартибда иш олиб борилганини айтди.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Шавкат Жўраев ҳолат юзасидан алоқадор ташкилотлар билан доимий алоқада бўлиб турилганини айтди.

Таъкидланишича, ҳолат бўйича Ижтимоий ҳимоя агентлигига хабар берилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдириб, Учқўрғондаги давлат боғчасида юз берган воқеани атрофлича ўрганиш ҳамда масъулларнинг хизмат вазифасига лойиқлигини кўриб чиқиш учун ищи гуруҳ тузилганини маълум қилди.

Вазирликка кўра, воқеага дахлдор деб гумон қилинган боғча ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган. Шунингдек, воқеага алоқадор ҳамда ўз ишига масъулияцизлик билан ёндашган ходим ва мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши билдирилган.

Айни пайтда вазирликнинг махсус ищи гуруҳи томонидан шу каби ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари текширилмоқда.

Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) ва 112-моддаси 1-қисми (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Болалар омбудсмани Наманганда жинсий зўравонликка учраган 5 ёшли бола ҳақида турли тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликни сўради.

“Мазкур жиноят иши вояга етмаган шахсга ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматига оид экани боис, бу ҳолат ҳақида ҳар қандай тасдиқланмаган хабарларни тарқатиш боланинг манфаатига зид бўлиб, унинг ҳуқуқларига путур етказади”, дейилади Болалар омбудсмани хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 3-март куни президент аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ва тазьиқ ҳолатларига чек қўйиш назарда тутилган фармонни имзолаганди. Унда қонунчиликка ўзгартириш киритиш орқали 2026-йил 1-ноябрдан бошлаб Жиноят кодексининг 118 ва 119-моддаларида назарда тутилган жиноятларни вояга етмаган шахсларга нисбатан содир этганлик учун судланган шахсларни манзил-колонияларга ўтказилмайдиган маҳкумлар тоифасига киритиш белгиланганди.

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий эркинликка қарши жиноятлар ҳамда улар билан жинсий алоқа қилиш ва уяциз-бузуқ ҳаракатларни содир этиш билан боғлиқ жиноятлар учун муқаддам судланган шахслар 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш, 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш жиноятларини содир этганда уларга тегишинча умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилаш таклифига розилик билдирилган. ИИВ, Бош прокуратура, Олий суд, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда буни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритиши топширилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.