Қишки мавсум олдидан бензин захиралари 2,5 бараварга оширилди
«Ўзбекнефтгаз» ички бозорни барқарор таъминлаш учун бензин захираларини шакллантирди. Уларнинг ҳажми ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 2,5 баравар юқори бўлди. Ички бозорни таъминлаш чора-тадбирлари компаниянинг тўққиз ойлик якунлари бўйича вазифаларидан бирига айланди. Ушбу даврда «Ўзбекнефтгаз» 773,5 минг тонна бензин ишлаб чиқариб, режани 100,2 фоизга бажарди. Тўққиз ой давомида компания жами […] ишлаб чиқарди.

Қишки мавсум олдидан бензин захиралари 2,5 бараварга оширилди
«Ўзбекнефтгаз» ички бозорни барқарор таъминлаш учун бензин захираларини шакллантирди. Уларнинг ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баравар кўп бўлди.
Ички бозорни таъминлаш компаниянинг тўққиз ойлик якунлари бўйича вазифаларидан бирига айланди. Ушбу даврда «Ўзбекнефтгаз» 773,5 минг тонна бензин ишлаб чиқариб, режани 100,2 фоизга бажарди.
Умуман олганда, тўққиз ой давомида компания томонидан 41,8 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Экспорт 736,7 млн долларни, инвестициялар эса 790 млн долларни ташкил этди.
Ички бозорни ёқилғи билан таъминлаш мавзуси аввалроқ президент даражасида кўтарилган эди. Август ойида Шавкат Мирзиёев углеводородларнинг зарур захираларини олдиндан яратиш ва мавсумий талабни ҳисобга олиш бўйича топшириқ берганди. Етказиб беришда узилишларга ва нархларнинг асоссиз ошишига йўл қўймаслик кераклиги алоҳида таъкидланган эди.

