Дунё

Қырғизистонда вилоятлар ва туманларни тугатиш ҳамда оймақларни ташкил этиш режалаштирилмоқда

Қирғизистонда вилоятлар ва туманларни тугатиб, уларнинг ўрнига йириклаштирилган маъмурий бирликлар — аймакларни жорий этиш ният қилинмоқда. Ислоҳотни 2027 йил охиригача якунлаш режалаштирилмоқда.

40 та туман ўрнига 20 дан ортиқ аймак ташкил этилиши назарда тутилмоқда. Улар туманлардан каттароқ, аммо вилоятлардан кичикроқ бўлади. Янг бирликларни ташкил этишда ҳокимият органлари ҳудудларнинг иқтисодий ва географик салоҳиятини ҳисобга олмоқчи.

Давлат ва муниципал бошқарув хизмати директори Элчибек Жантаев "Кабар" агентлиги эфирида маълум қилишича, ислоҳотнинг вазифаларидан бири — вилоят ва туман ҳокимият органларининг функциялари бир-бирини такрорлашига чек қўйишдир. Янги маъмурий тузилиш модели Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ҳудудларнинг хусусиятлари ва уларни ривожлантириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилмоқда.

Ислоҳотнинг биринчи босқичи 2023 йилда бошланган. Ўшанда бир қатор туманларнинг чегаралари ўзгартирилган, баъзи аҳоли пунктлари эса шаҳарлар таркибига киритилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.