Қайси ҳудудларда қурилишлар кўпроқ бўлаётгани маълум қилинди
Ўзбекистонда 8 ой давомида жами 173,1 трлн сўмлик бино ва иншоотлар қурилди

Қайси ҳудудларда қурилишлар кўпроқ бўлаётгани маълум қилинди
2026-йилнинг дастлабки 8 ойида мамлакат бўйлаб бино ва иншоотлар қурилиши бўйича 173,1 трлн сўмлик ишлар амалга оширилган.
Ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилди. Пойтахтда қурилиш ишлари ҳажми 56,9 трлн сўмни ташкил этган бўлиб, бу республика бўйича умумий ҳажмнинг қарийб 33 фоизига тенг.
Тошкент вилоятида 14,5 трлн сўмлик бино ва иншоотлар қурилган. Фарғона вилоятида бу кўрсаткич 10,7 трлн сўмни, Бухоро вилоятида 9,6 трлн сўмни ташкил этган.
Қашқадарё вилоятида 8,8 трлн сўмлик, Андижон ва Хоразм вилоятларининг ҳар бирида 8,7 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Наманган вилоятида қурилиш ҳажми 8,4 трлн сўмга, Навоий вилоятида 8,1 трлн сўмга етган. Сурхондарё вилоятида 7,5 трлн сўмлик, Қорақалпоғистон Республикасида 6,2 трлн сўмлик ишлар амалга оширилган.
Самарқанд вилоятида бино ва иншоотлар қурилиши ҳажми 4,4 трлн сўмни ташкил этган. Жиззах вилоятида 4,3 трлн сўмлик, Сирдарё вилоятида эса 3,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

