Фуқаролик обьектлари қурилиши 31,6 фоизга ўсди
Ўзбекистонда 8 ойда фуқаролик обьектлари қурилишида 55,5 трлн сўмлик ишлар амалга оширилди

Фуқаролик обьектлари қурилиши 31,6 фоизга ошди
2026-йил январ–август ойларида Ўзбекистонда фуқаролик обьектлари қурилиши бўйича 55,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Мазкур кўрсаткич 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 31,6 фоизга кўпайган.
Фуқаролик обьектлари қурилиши ҳажми энг юқори Самарқанд вилоятида қайд этилган. Ушбу ҳудудда 7,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган. Тошкент вилоятида 6,5 трлн сўмлик, Бухоро вилоятида 3,9 трлн сўмлик, Фарғона вилоятида 3,7 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Хоразм вилоятида 2,8 трлн сўм, Қашқадарё вилоятида 2,7 трлн сўм, Андижон вилоятида 2,5 трлн сўмлик ишлар бажарилган. Навоий ва Сурхондарё вилоятларида фуқаролик обьектлари қурилиши ҳажми 2,4 трлн сўмдан, Қорақалпоғистон Республикасида эса 2,2 трлн сўмни ташкил этган.
Наманган вилоятида 2 трлн сўмлик, Сирдарё вилоятида 1,8 трлн сўмлик, Жиззах вилоятида 1,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган. Тошкент шаҳрида ушбу йўналишда 1,3 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

