Маҳаллий

Қашқадарёдаги мактабга ишга жойлаштириш учун инглиз тили ўқитувчисидан 600 доллар талаб қилинди

Қашқадарёдаги мактабга инглиз тили ўқитувчисини ишга жойлаштириш учун 600 доллар талаб қилинди

Қашқадарё вилоятида мактаб директори пора олишда гумонланиб қўлга олинди. У инглиз тили ўқитувчисини ишга қабул қилиш эвазига пул талаб қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар беришича, тезкор тадбир идоранинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган. Ғузор туманидаги мактаб директори ўқитувчини ишга жойлаштириш учун 600 доллар олган. У ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан пора олиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бундан аввал Наманганда Халқ қабулхонасининг муқаддам судланган ходими қўлга олинган эди. У пора эвазига уй қуриш учун ер участкасини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.