Қарши шаҳар солиқ инспексияси ходимлари 100 га яқин шахснинг маблағини ўзлаштириб юборгани аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган

Қарши шаҳар солиқ инспексияси ходимлари 100 га яқин шахснинг маблағини ўзлаштириб юборгани маълум бўлди
Қашқадарё вилоятида солиқ тўловчиларнинг пулларини талон-торож қилган солиқ ходимлари фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Текширувда Қарши шаҳар солиқ инспексияси давлат солиқ бош инспекторлари М.А., Ш.Т. ва бошқалар 97 нафар солиқ тўловчидан 122,6 млн сўмни гўёки солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олгани, бироқ ушбу маблағларни солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисоб-варағига кирим қилмасдан, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилгани аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

