Маҳаллий

Жиззахда солиқ инспексияси бош инспектори ушланди

У тадбиркорга тегишли қарзни қарздорликни юқори лавозимларда ишловчи танишлар орқали йўқ қилиб беришини ваъда қилган.

Жиззахда солиқ инспексиясининг бош инспектори қўлга олинди.

Тадбиркорни алдаб, пулини ўзлаштирган солиқ ходими ҳибсга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Жиззах шаҳар солиқ инспексияси давлат солиқ бош инспектори X.Sh. қўлга тушди. У Якка тартибдаги тадбиркор "Т.М."нинг 1,4 миллион сўмлик солиқ қарздорлигини 17 миллион сўм деб нотўғри кўрсатган. Агар тадбиркор бу қарздорликни тўламаса, тегишли идораларга хабар беришини айтиб, 9 миллион сўм эвазига юқори лавозимдаги танишлари орқали бу қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган.

X.Sh. дастлаб 2 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Қолган 7 миллион сўмни Жиззах шаҳар солиқ инспексияси биноси олдида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.