Қандай қилиб онлайн олинган товарни қайтариş мумкин?
Онлайн олинган товар нуқсонли бöлса ёки расм ва тавсифга мос келмаса, сотувçидан уни алмаşтириşни ёки пулни қайтариşни талаб қилиş мумкин. Сифатли, лекин öлçами ёки ранги тöğри келмаган товарни 10 кун иçида алмаşтириş мумкин. Мос товар бöлмаса, пул қайтарилади. Косметика ва мебел каби айрим товарларни эса сифатли бöлса, на қайтариб, на алмаşтириб бöлмайди.

Онлайн харид қилинган товарни қандай қайтариш мумкин?
Товарни қайтариш шартлари унинг нима сабабдан қайтарилаётганига қараб фарқланади. Масалан, келган маҳсулот эълондаги тавсифга мос келмаса ёки сифатли бўлса ҳам, харидор уни алмаштирмоқчи бўлса.
| Товарни қайтариш сабаби | Нима талаб қилиш мумкин? | Муддат | Қайси қонунда? |
|---|---|---|---|
| Тавсиф ёки намунага мос келмайди | Алмаштириш ёки пулни қайтариш | Қонунда алоҳида кунлик муддат белгиланмаган | «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун, 26-модда; «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун, 28¹-модда |
| Нуқсонли | Алмаштириш, нуқсонни бепул бартараф этиш, нархни камайтириш ёки пулни қайтариб олиш | Алмаштириш учун 7 кун, қўшимча текширувда 20 кун, айни товар бўлмаса 1 ой | «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун, 13–14-моддалар; «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун, 26-модда |
| Сифатли, лекин мос келмади | Алмаштириш; керакли товар мавжуд бўлмаса пулни қайтариш | 10 кун | «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун, 18-модда |

