Спорт

“ПСЖ” ўз ходимларига қарийб 4800 евродан мукофот пули тўлайди

"ПСЖ" ходимларига қарийб 4800 евро миқдорида бонус тўлайди

Франсиянинг "ПСЖ" футбол клуби 2025/26-йилги мавсум якунида ўз ходимларига мукофот пули ажратади. Бу ҳақда Л'Éқуипе нашри маълум қилди.

Хабарга кўра, солиқлар чегирилмаган ҳолда, бонус миқдори 4772 еврони ташкил этади. Тўлов икки босқичда амалга оширилади, ходимлар биринчи қисмини август ойи маошлари билан бирга оладилар.

Клуб раҳбарияти ўтган мавсумдаги муваффақиятлар, хусусан, Чемпионлар Лигасидаги навбатдаги ғалаба муносабати билан ходимларни тақдирлашга қарор қилган. Парижликлар ўтган йили ҳам Чемпионлар Лигасидаги илк ғалабадан сўнг ходимларга шунга ўхшаш мукофотлар тарқатган эди.

"Барча йўналишлардаги спорт ютуқларимиз, шунингдек, компания ва бренд сифатида ўсишимиз улкан жамоавий меҳнат натижасидир. Бу барчангизнинг ютуғингиз", — дейилади "ПСЖ" президенти Носир ал-Хелайфининг ходимларга йўллаган мактубида.

Ушбу мукофот пули клубнинг футбол ва гандбол бўлимларида, шунингдек, "Парк де Пренс" стадионида ва клубнинг хайрия фондларида ишлаётган барча ходимларга тўланади. Мукофот пулини олиш учун ходим ўтган мавсум давомида клубда камида 8 ой ишлаган бўлиши талаб этилади. Алоҳида спорт бонуслари олувчи ходимлар бу рўйхатга кирмайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.