Президент тақдирланган бир гуруҳ тадбиркорларга мукофотларни топширди (фото)

**Президент бир гуруҳ тадбиркорларга мукофотларни топширди (фото)**
Шавкат Мирзиёев фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган бир гуруҳ тадбиркорларга ушбу мукофотларни тантанали равишда топширди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон президентининг фармонига биноан, мамлакат тараққиёти ва экспорт салоҳиятини ошириш, миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш, инвестициялар жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, замонавий хизматларни кенгайтириш, янги иш ўринлари ва даромад манбаларини яратишга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ тадбиркорлар давлат мукофотлари билан тақдирланган эди.
Шунингдек, миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик соҳасида илғор тажриба ва анъаналар мактабини яратиш, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш, инновацион технологияларни жорий этишда ибрат кўрсатаётган тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонига сазовор бўлди.
Бугун, 18-август куни ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Президент йиғилганларни “Тадбиркорлар куни” билан самимий табриклади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон ишбилармонлари яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз ташаббуси, билими ва тажрибаси билан иқтисодиётнинг турли тармоқларида салмоқли натижаларга эришаётгани қайд этилди.
Улар томонидан янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш кенгайтирилмоқда, замонавий хизматлар йўлга қўйилиб, аҳоли учун янги иш ўринлари ва даромад манбалари яратилмоқда.
“Айниқса, ўз соҳасида илғор тажриба ва анъаналарни шакллантираётган, изланувчанлиги, креатив ғоя ва ташаббуслари билан бизнесга инновацион технологияларни олиб кираётган тадбиркорлар сафи кенгайиб бораётгани эътироф этилди”, — дейилади хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан шаклланган эзгу анъанага мувофиқ, ҳар йили илғор тадбиркорлар юксак мукофотлари билан тақдирланиб келмоқда. Жорий йил ҳам номзодларни танлашда ишлаб чиқариш ва экспортни кўпайтириш, инвестиция жалб қилиш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишда аниқ натижа кўрсатаётган тадбиркорларга алоҳида эътибор қаратилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Маросимда давлат раҳбари давлат мукофотларини ўз эгаларига тантанали равишда топширди. Тақдирланганлар тадбиркорликни доимий қўллаб-қувватлаётгани ва уларнинг меҳнатига кўрсатилаётган юксак эътибор учун президентга миннатдорлик билдирди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

