Президент бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади
Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар куни муносабати билан бир гуруҳ тадбиркорни орден ва медаллар билан тақдирлади. Улар ъмамлакат тараққиёти ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, миллий иқтисодиётнинг ўсишини таъминлаш бўйича салмоқли натижаларга эришгани учунъ мукофотланди.

Президент Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар куни муносабати билан бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, қуйидаги мукофотлар билан тақдирланганлар: “Янги Ўзбекистонда тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, мамлакатимиз тараққиёти ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича салмоқли натижаларга эришиб келаётгани, ўзининг ташаббускорлиги, билим ва тажрибасини намоён этиб, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, замонавий хизматлар кўламини янада кенгайтириш, янги иш ўринлари ва даромад манбаларини яратиш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатаётгани, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун” тақдирланади:
* “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони
* “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими” фахрий унвони
* “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони
* “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” фахрий унвони
* “Фидокорона хизматлари учун” ордени
* “Меҳнат шуҳрати” ордени
* “Дўстлик” ордени
* “Мардлик” ордени
* ИИ даражали “Саломатлик” ордени
* “Соғлом турмуш” медали
* “Жасорат” медали
* “Келажак бунёдкори” медали
* “Шуҳрат” медали

