Президент робототехника бўйича халқаро мусобақада ғолиб бўлган Ўзбекистон жамоаси аъзоларини мукофотлади
Ўзбекистон жамоаси робототехника бўйича ФИРСТ Глобал Чалленге халқаро мусобақасида чемпион бўлди. Улар ўрмон ёнғинларининг олдини олиш ҳамда зарарланган ҳудудларни қайта тиклаш мавзусига бағишланган 16 та ўйиннинг барчасида ғолиб бўлди. Жамоа аъзолари президент томонидан мукофотланди.

Президент робототехника бўйича халқаро мусобақада зафар қозонган Ўзбекистон жамоаси аъзоларини тақдирлади
2026-йил 7−10-октабр кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган робототехника бўйича ФИРСТ Глобал Чалленге халқаро мусобақасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 16 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, турнир чемпионига айланди.
Ўрмон ёнғинларининг олдини олиш ва зарарланган ҳудудларни қайта тиклаш мавзусига бағишланган ушбу тадбирда қарийб 190 та давлат қатнашди. Ўзбекистон вакиллари умумий рейтингда Мексика ва Хитойдан олдинда бўлди.
Шунингдек, ўзбекистонликлар Венесуела, Салвадор ва Молдова жамоалари билан тузилган халқаро иттифоқ таркибида турнир финалининг олтин медалларини қўлга киритди.
Улар 12-октабр куни Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди.
13-октабр куни Шавкат Мирзиёевнинг фармонига биноан терма жамоа аъзолари мукофотланди.
Кейинги мусобақа 2027-йилда Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади.

