Маҳаллий

Президент Қаллибек Камалов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига етиб келди. Сафар бошланишидан олдин давлат раҳбари таниқли давлат ва жамоат арбоби Каллибек Камаловнинг хонадонига ташриф буюрди. Қуръон суралари тиловат қилиниб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди.

Президент Каллибек Камалов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Давлат раҳбари унинг намунали ҳаёт йўли, хайрли ишлари ва она юртини ривожлантиришдаги хизматларини ёдга олди. У ўтганлар хотирасини эъзозлаш ва кексаларга ҳурмат кўрсатиш ёш авлод учун ибрат эканини таъкидлади.

Жорий йилнинг февраль ойида вафот этган Каллибек Камалов кўп йиллар давомида Қорақалпоғистонда раҳбарлик лавозимларида ишлаб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, саноат ва қишлоқ хўжалигини юксалтиришга, шунингдек, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга катта ҳисса қўшган.

Сўнгги йилларда у фахрийлар жамоатчилик кенгаши раиси сифатида кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва ёшларни тарбиялашда фаол иштирок этди. Унинг хизматлари «Шуҳрат» медали ва «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.