Маҳаллий

Президент Олмазордаги дори ишлаб чиқарувчи корхонага борди

Корхонанинг асосий мақсади ички бозорни сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш, импорт ўрнини босувчи дори воситалари

Президент Олмазордаги дори ишлаб чиқарувчи корхонага ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев «РомПҳарм НС» дори воситалари ишлаб чиқариш корхонасида бўлди

Давлатимиз раҳбарининг 2025-йил 28-январдаги «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори соҳада ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ва замонавий технологияларни жорий этишга хизмат қилмоқда.

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида фаолият юритаётган «РомПҳарм НС» дори воситалари ишлаб чиқариш корхонасида бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар эътиборга лойиқ.

Корхонанинг асосий вазифаси ички бозорни сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда импорт ўрнини босувчи дори воситалари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдан иборат. Келгусида йиллик қувватни 1 миллиард дона таблетка, 500 миллион дона капсула ва 120 миллион дона сашега етказиш режалаштирилган.

Корхона ўзининг тўлиқ ишлаб чиқариш сикли ва назорат лабораторияси Европа Иттифоқининг ГМП стандартлари асосида ташкил этилган Марказий Осиёдаги биринчи мажмуалардан бири саналади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 45 миллион еврони ташкил этади. 1,7 гектар майдонни эгаллаган корхонада 150 та янги иш ўрни яратилган. Ишлаб чиқариш жараёнининг 90 фоизи автоматлаштирилган. Замонавий ускуналар Италия, Германия, Австрия, АҚШ, Швейсария ва Болгариядан олиб келинган.

Бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўлиқ импорт ўрнини босишга йўналтирилган. Асосий эътибор неврология, кардиология, метаболик жараёнлар ҳамда яллиғланишга қарши йўналишларда қўлланиладиган дори воситаларини ишлаб чиқаришга қаратилган.

Давлатимиз раҳбари корхона фаолияти билан танишар экан, замонавий технологияларга асосланган қувватларни кенгайтириш, ички бозорни сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Асосий мақсад импортга боғлиқликни камайтириш ва соҳада янги иш ўринлари яратиш экани қайд этилди.

Шу ернинг ўзида Президентимизга корхона фаолиятининг истиқболдаги режалари юзасидан тақдимот қилинди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.