Технология

Президент ҳузурида дрон технологияларини иқтисодиёт тармоқларига жорий этиş масалалари кöриб çиқилди

Президент Şавкат Мирзиёев 4-ноябр куни иқтисодиёт тармоқларида уçувçисиз авиация тизимларидан фойдаланиşни кенгайтириş ва соҳани тартибга солиşга доир тақдимот билан таниşди.

Президент ҳузурида дрон технологияларини иқтисодиёт тармоқларига жорий этиш масалалари кўриб чиқилди

Маълумотларга кўра, глобал дрон бозори йилига 10-15 фоиз суръат билан ўсиб бормоқда. Ушбу технологияларни иқтисодиёт тармоқларига кенг жорий этиш мамлакатимизда ҳам иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, юқори малакали мутахассисларга талабни ошириш ва янги технологик йўналишларни ривожлантиришга хизмат қилиши мумкин.

Тақдимотда учувчисиз авиация тизимларидан фуқаролик мақсадларида фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, соҳада тадбиркорлик ва инвестиция фаолияти учун қулай шароитлар яратишга қаратилган таклифлар кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, учувчисиз авиациядан фойдаланишни кенгайтириш парвозлар хавфсизлиги ва фуқароларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлигини таъминлайдиган замонавий тартибга солиш механизмларини ишлаб чиқишни талаб этади.

Бугунги кунда дронлардан фойдаланишнинг ягона қоидалари, уларни ҳисобга олиш ва парвозларни мувофиқлаштириш, етказилган зарарни қоплаш ҳамда суғурталаш механизмларини такомиллаштириш зарурати мавжуд.

Шу мақсадда учувчисиз авиация воситалари ҳақидаги маълумотларни бирлаштирувчи ягона рақамли ахборот тизимини шакллантириш, парвоз ҳудудларини аниқ белгилаш ва улардан фойдаланиш тартибларини жорий этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Тақдимотда ушбу янги йўналиш учун малакали кадрлар тайёрлаш ва инновацион экотизимни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Хусусан, келгуси ўқув йилидан Транспорт университетида учувчисиз авиация тизимлари бўйича мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш, таълимни амалий машғулотлар билан уйғунлаштириш, ёшларнинг замонавий авиация технологияларига қизиқишини қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда.

Давлат раҳбари томонидан мутасаддиларга илғор хорижий тажриба асосида учувчисиз авиация тизимларини иқтисодиёт тармоқларига кенг жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш юзасидан қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш бўйича топшириқлар берилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.